1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Москвада 23-халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди

14:49 / 23.10.2025 1540 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 16 октябр куни Москвада 23-халқаро Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу йилги мусобақа Россия мусулмонлари диний идораси (ДУМ РФ) ҳамда БААдаги Муҳаммад бин Зайд номидаги гуманитар фанлар университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

16-17 октябр кунлари Москва марказий жомеъ масжидининг анжуманлар залида мусобақанинг саралаш  босқичлари бўлиб ўтди. Мусобақада машҳур қорилар Қуръони Каримни тиловат қилиб, билим ва маҳоратларини намойиш этдилар. Ушбу файзли Қуръон мусобақаси барча учун очиқ бўлди.

18 октябр куни «Космос» меҳмонхонасида мусобақанинг якуний босқичи ўтказилди. Маросим доирасида «Иймон жасорати» номли саҳналаштирилган видео лавҳа тақдим этилди.

Маросимда Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа мамлакатлардан вазирлар, муфтийлар, таниқли олимлар, шунингдек, 30 та давлатдан Қуръони Карим ҳофизлари, халқаро мусулмон ташкилоти раҳбарлари иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий шайх Равил Ғайнутдин, унинг ўринбосари, мусобақа ташкилий қўмитаси раиси муфтий Рушан Аббасов, улуғ ватан уруши фахрийлари қатнашди. Бундан ташқари БАА ишлари ва вақфлари раҳбари доктор Умар Ҳабтур Дорий, Муҳаммад бин Зайд номидаги гуманитар фанлар университети ректори, доктор Халифа Муборак Зоҳирий, Мадина масжиди имом-хатиби, шайх Абдуллоҳ Байжон ва бошқалар ташриф буюришди. Россия мусулмонлари муфтийси шайх Равил Ғайнутдин маросимда сўзга чиқиб: «Ушбу муҳим воқеа маънавий дипломатиянинг амалда қўлланилган намунаси, халқаро ҳамкорлик самарасидир», дея таъкидлади. У БААнинг амалдаги президенти ва шайх Муҳаммад бин Зайд номидаги гуманитар фанлар университетига самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.

Тадбир давомида доктор Умар Ҳабтур Дорий Россия Федерацияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари кўмагида ўтказилаётган ажойиб Қуръон мусобақасини ташкил этишда саъй-ҳаракат қилган барчага миннатдорчилик билдирди.

Масжидун Набавий имом-хатиби шайх Абдуллоҳ Байжоний ҳам йиғилганларга хитоб қилди. У қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг эзгу тилакларини етказди. Имом танлов ғолибларини табриклади, унинг табриклари барча иштирокчиларга тааллуқли эканини, чунки Қуръон учун меҳнат қилган ҳар бир киши ғолиб бўлганини таъкидлади.

Россия мусулмонлари диний идорасининг расмий «Muslim Tour» туроператори ҳомийлиги томонидан 23-халқаро Қуръон мусобақаси ғолибига Умра зиёрати ҳадя қилинди.

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларига кириш тест натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар мандат натижаларини ўзлари давоми...

1947 18:39 / 31.08.2023
Жорий йилнинг 12август куни Қироллик саройида Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳурматли кишилар, Икки муқаддас масжид меҳмонлари, ҳукумат давоми...

2300 10:00 / 13.08.2019
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг узоқ йиллар хизматларида бўлган Ёрқинхўжа ҳожининг падари бузрукворлари Шавкат ҳожи отанинг давоми...

1815 12:30 / 10.08.2023
ТАЪЗИЯ Кўп йиллар диний соҳада хизмат қилган уламо, Самарқанд вилояти Ургут тумани бош имомхатиби Шоди домла Хақбедиев фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

1696 23:48 / 10.08.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021