1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Жаннатнинг хазинаси

05:36 / 29.10.2025 1212 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَخَذَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِى عَقِبَةٍ أَوْ قَالَ فِي ثَنِيَّةٍ، فَلَمَّا عَلَا عَلَيْهَا رَجُلٌ نَادَى فَرَفَعَ صَوْتَهُ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ، قَالَ: وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى بَغْلَتِهِ، قَالَ: فَإِنَّكُمْ لَا تَدْعُونَ أَصَمَّ وَلَا غَائِبًا، ثُمَّ قَالَ: يَا أَبَا مُوسَى أَوْ يَا عَبْدَ اللهِ، أَلَا أَدُلُّكَ عَلَى كَلِمَةٍ مِنْ كَنْزِ الْجَنَّةِ؟ قُلْتُ: بَلَى، قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тепалик ёки довонга чиқа бошладилар. Унинг устига чиқилганда бир киши баланд овоз билан:

«Лаа илааҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар!» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларининг устида туриб:

«Сизлар кар ёки ғойиб Зотга дуо қилаётганларингиз йўқ» дедилар. Сўнгра «Эй Абу Мусо! Ёки эй Абдуллоҳ! Сенга жаннат хазинасидан бўлган калимани кўрсатайми?» дедилар.

«Ҳа», дедим.

«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ»нинг маъноси «Ўзгариш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўлади» демакдир.

Ким ихлос билан «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтиб юрса, жаннатнинг хазинасига эга бўлар экан.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Мен сенга, агар сен мағфират қилинган давоми...

1692 04:12 / 25.09.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, мен сафар қилишни хоҳлайман, менга васият қилинг,, деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

1238 09:10 / 30.06.2025
Талқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади.Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб .Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди,, деди. Абу Дардо эса .Аллоҳ азза ва жалла давоми...

2707 10:54 / 17.01.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бир банда ихлос билан .Лаа илааҳа иллаллоҳ,ни айтса, албатта, бунга унинг давоми...

4823 04:00 / 14.08.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021