1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Довон ёки қир ошаётганда ўқиладиган дуо

12:33 / 01 март 128 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَقَالَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَفَلَ مِنَ الْجُيُوشِ أَوِ السَّرَايَا أَوِ الْحَجِّ أَوِ الْعُمْرَةِ، إِذَا أَوْفَى عَلَى ثَنِيَّةٍ أَوْ فَدْفَدٍ كَبَّرَ ثَلَاثًا ثُمَّ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ سَاجِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ، صَدَقَ اللهُ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَمُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо:

«Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лашкарлардан ёки сарийялардан ёки ҳаждан ёҳуд умрадан қайтсалар, довон ва тепаликка етганларида уч марта такбир айтар ва сўнгра «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр. Ойибуна, тааибуна, обидуна, саажидуна лироббинаа ҳаамидун. Содақаллоҳу ваъдаҳу ва насара абдаҳу ва ҳазамал аҳзаба ваҳдаҳу», дер эдилар».

Икки Шайх ривоят қилганлар.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир. Роббимизга қайтувчимиз, тавба қилувчимиз, ибодат қилувчимиз, сажда қилувчимиз, ҳамд айтувчимиз. Аллоҳ ваъдасига содиқ қолди. Бандасига нусрат берди. Гуруҳларни ёлғиз Ўзи енгди».

Бу ривоятда сафарда юрганда, бирор довон ёки қир ошаётганда ўқиладиган дуо зикр қилинган. Бунга ҳам амал килишга одатланишимиз керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Мен сенга, агар сен мағфират қилинган давоми...

1691 04:12 / 25.09.2025
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб, безовталикдан шикоят қилди. Шунда у давоми...

1417 09:48 / 30.05.2025
Абдуллоҳ ибн Масъуддан .Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардинглар, деб сўрашди. У киши .Бизнинг кишилар янги ойни мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача давоми...

1704 06:00 / 28.02.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳумма иғфир лил ҳажжи ва лиман истағфаро лаҳул ҳажжу,, деб давоми...

1065 11:00 / 01.08.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021