1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Уловга минганда ўқиладиган дуо

12:15 / 28 февраль 241 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا اسْتَوَى عَلَى بِعِيرِهِ خَارِجًا إِلَى سَفَرٍ كَبَّرَ ثَلَاثًا ثُمَّ قَالَ:ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ، اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ فِي سَفَرِنَا هَذَا الْبِرَّ وَالتَّقْوَى وَمِنَ الْعَمَلِ مَا تَرْضَى، اللَّهُمَّ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا، اللَّهُمَّ وَاطْوِ عَنَّا بُعْدَهُ، اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيفَةُ فِي الْأَهْلِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاء السَّفَرِ وَكَآبَةِ المَنْظَرِ وَسُوءِ الْمُنْقَلَبِ فِي المَالِ وَالْأَهْلِ. وَإِذَا رَجَعَ قَالَهُنَّ وَزَادَ فِيهِنَّ آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқиб, туяларига минганларида уч марта такбир айтар ва:

«Субаҳаналлазии саххоро ланаа ҳааза. Ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқолибун. Аллоҳумма! Иннаа насъалука фии сафаринаа ҳааза ал-бирро ват-тақва ва минал амали маа тардоо. Аллоҳумма! Ҳаввин алайнаа сафарона ҳааза ватвиъ аннаа буъдаҳу. Аллоҳумма! Антас-соҳибу Фис-сафар вал халифату фил аҳл. Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика мин ваъсаис сафари ва каабатил минзори ва суъил мунқолаби фил мали вал аҳли», дер эдилар.

Қачон қайтсалар ҳам шуларни айтардилар ва «Ойибуна, таибуна, обидуна лироббинаа ҳаамидун»ни зиёда қилар эдилар».

Иккисини бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Дуонинг маъноси: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз. Аллоҳим! Албатта, биз ушбу сафаримизда яхшиликни, тақвони ва Ўзинг рози бўладиган амални сўраймиз. Бизларга бу сафаримизни осон қилгин. Аллоҳим! Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа – ўринбосарсан. Аллоҳим! Сендан сафарнинг машаққатидан, аҳл ва молда маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман. Роббимизга қайтувчимиз, тавба қилувчимиз, ибодат қилувчимиз, ҳамд айтувчимиз»

Инсон маркабга минганда ўзида алла қандай бир кўтаринкилик, ғурур ва манманлик пайдо бўлганини сезади. Ана шунда дарҳол Аллоҳни эсласа, унга маркаб миниш имконини берган Зотни эсласа, Унга шукрона ўлароқ ушбу ривоятдаги дуони ўқиса, ҳамма нарса ўрнига тушади.

«Бизга буни бўйсундирган Зот покдир».

Яъни «Бизга бу маркабни берган Аллоҳ покдир. Агар ўша пок бўлган Зот маркабни бизга бўйсундириб қўймаганида, «Биз бунга қодир эмас эдик».

Бизда бундай маркабларни бўйсундириб олиш имкони йўқ. Бу иш бизнинг қўлимиздан келмас эди.

«Ва, албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», дегайсиз».

Ҳеч қачон бошқага қайтмаймиз. Шунинг учун доимо Уни эслаймиз. Доимо Унга ибодат ва шукр қиламиз.

Имом Муслим қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:

«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга чиқиб, уловга минсалар, уч марта «Аллоҳу акбар» деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз. Ё Аллоҳ! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан. Ё Аллоҳ! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман».

Ҳар бир мусулмон одам бунга амал қилмоғи даркор.

Ушбу дуони яхшилаб ёд олиб, ҳар сафар маркабга минганда ўқиб юриш тавсия қилинади.

Ҳозирда кўпчилик айнан ушбу ҳадиси шарифга амал қилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким йўқолган нарсасини масжидда овоза қилиб, ахтарилишини сўраган кишини давоми...

2580 11:32 / 16.10.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади,, давоми...

1698 09:20 / 30.04.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини қўриқлашга вакил қилдилар. Биров келиб, егуликдан давоми...

4968 15:11 / 20.03.2023
Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини турли мусибатлар билан синаб, имтиҳон қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади Албатта Биз сизларни бир оз қўрқинч ва давоми...

3894 20:16 / 24.02.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021