1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

Уч турли қавм (шеърлар)

17:29 / 19.04.2017 5690 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

УЧ ТУРЛИ ҚАВМ

(бир хадис мазмунидан)



Икки олам сарвари мархамат-ла дедилар

Ёлланганди ишлашга уч тоифа кишилар

Пешингача амални қилдилар биринчиси

Тоқатлари етмасдан амални тарк этдилар


Иш берувчи қайтарди: ишни қилиб хаққинг ол

Дедиларки хаққимиз сенда эмас яхши қол

Тоқатимиз етмагай бу амални қилишга

Бошқасини ёллайқол, ана энди бемалол


Иккинчи бир гуруҳга, шартни қўйди ёллаган

Ишлаш учун бор йўғи кечга яқин вақт қолган

Олдингиларнинг хаққин қўшиб бергум бажарсанг

Аср вақтгача улар хам чарчашиб холдан толган


Тоқатлари етмасдан хаққидан бош тортдилар

Бошқа қавм ёлла дебон юкларини ортдилар

Мана биз бор дедилар, ўзга бир уммат туриб,

Ушбу амални ўтаб юзларин ёритдилар


Биринчиси Яхудий – йўлдан адашган гумрох

Иккинчиси Насроний – надоматла тортар ох

Учинчилар бизлармиз вазифани бажарган

Шу сабабдан Аллохим бергайсан ўзинг панох


Эй уммат ёдда тутгил ушбу хадисни хар дам

Вазифангни бажаргин қўймай ножўя қадам

Асрдан сўнг шомгача озгина вақт қолдику

Нафсни енгиб лойиқ бўл номин олишга одам

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пушкиннинг Ислом билан танишуви унинг Шимолий Кавказ, Қримга сафари чоғида юз берди. У мусулмонларнинг масжидларида бўлди, Қуръон тиловатларини тинглади, давоми...

4699 17:12 / 19.04.2017
Аллоҳ борлигига келтиргансан иймон.Лек ўз ҳолингга асло назар солмассан.Билгинки, Аллоҳга қул эрур инсон.Нечун қулликни зиммангга олмассанБуюрилган бир кунда давоми...

5184 17:24 / 19.04.2017
Ичимда чинакам шукрона ҳисси уйғонди. Ҳозиргина биз суҳбат қилган кишининг беморлигида бошидан кечган ҳиссиётлар таъсир қилаётганди Операция столидан яқнда давоми...

3554 16:28 / 19.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021