1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Жалолиддин Суютий

22:18 / 27.04.2017 6822 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўлиқ исмлари Абдураҳмон ибн Абу Бакр Жалолиддин бўлиб, она диёрлари бўлмиш Мисрнинг жанубидаги Асют шаҳрига нисбат берилиб, Суютий деб номландилар. Бу киши ҳадис, тафсир, тилшунослик, тарих, адабиёт, фиқҳ ва бошқа кўплаб илм соҳаларининг моҳир билимдони бўлган қомусий олимдирлар. Ҳижрий 849, милодий 1445 йилда Қоҳирада туғилдилар ва шу шаҳарда ўсиб-улғайдилар. 


У киши Шом, Ҳижоз, Яман, Ҳиндистон ҳамда Ғарбий Африканинг бир қатор мамлакатларига сафар қилганлар. Мисрда бир қанча нуфузли мансабларда фаолият кўрсатганлар. 40 ёшга етганларида ҳамма мансаблардан воз кечиб, қолган умрларини китоб ёзишга бағишладилар. Бутун умрлари давомида 600 га яқин китоб ёзганлари ривоят қилинган. Бу асарлар орасида катта томлилари ҳам, кичик ҳажмдаги рисолалар ҳам бор. Мисрлик машҳур профессор Аҳмад Шарқовий ўзининг "Жалол Суютий кутубхонаси" китобида алломанинг ёзган асарлари 725 тага етишини қайд этган. 

У кишининг машҳур асарлари: 

1. Ал-жомеъ ал-кабир фий аҳадийсин Назийр ал-Башийр. 

2. Ал-жомеъ ас-сағир фий аҳадийсин Назийр ал-Башийр. 

3. Ал-итқон фий улумил Қуръон. 

4. Ад-дуррул мансур фит тафсир би-л-маъсур. 

5. Танвирул ҳаваалик фий шарҳи Муваттоил Имами Малик. 

6. Ал-хосоису вал-муъжизот ан-Набавийя. 

7. Табақот ал-ҳуффоз. 

8. Табақот ал-муфассирин. 

9. Буғятул вуъот фий табақот ал-луғавиййин ван-нуҳот. 

10. Ал-фарийда алфия фин-наҳв. 

11. Алфия фий мусталаҳил ҳадис. 

12. Ал-лаолиул маснуъа фил аҳадисил мавзуъа. 

13. Тафсирул Жалолайн. Бу тафсирни Жалолиддин Маҳаллий билан ҳамкорликда ёзганлар. 

Бундан ташқари бир қанча шеърий девонлари ҳам бор. 

Аллома Жалолиддин Суютий ҳижрий 911, милодий 1505 йилда Қоҳирада вафот этганлар. Аллоҳ у кишини раҳматига олиб, қолдирган асарларидан фойдаланишни барчамизга насиб этсин. Омин! 


Нозимжон Ҳошимжон



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом, ҳофиз, шайхулислом Аҳмад ибн Шуъайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ибн Динор Абу Абдуллоҳ Хуросоний Насаий ҳижратнинг 215 йили Хуросоннинг шаҳарларидан бири давоми...

4432 21:57 / 27.04.2017
Имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шарофиддин ибн Муррий ибн Ҳасан алҲизомий алҲувроний анНававий ашШофеъий Ислом оламининг мўътабар олимларидан давоми...

9951 22:01 / 27.04.2017
Ҳофиз, муҳаддис, илм талабида юрт кезган Абу Имрон Мусо ибн Қурайш ибн Нофеъ Тамимий Бухорий.Абу Нуъайм, Али ибн Айёш, Ҳимсий, Муслим ибн Иброҳим, Исҳоқ ибн Бакр ибн давоми...

2144 11:00 / 10.01.2021
Араб тили филологияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган тилшунос олим, доктор Абдул Раҳим дунёнинг 14 тилида бемалол сўзлаша оладиган ноёб полиглот эди. Яъни, устоз давоми...

2171 21:30 / 20.10.2023