1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тамғалар ва... шайтон

17:23 / 22.11.2017 5439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холисона фикр, адолатли (объектив) таҳлил – киши шахсиятини юксалтиради. Зеро, бу нарсалар атрофни англаш аппаратини, яъни онгини ривожлантиришни тақозо этади. Бу эса – меҳнат, ўз устидан ишлашдир.

Бунинг акси – фикр ва таҳлилдан четланиб, нафсга ёққан нарсани ёқлаб, ёқмаганига нисбатан бирон тамға ўйлаб топиб, босаверишдир.

Осон иш бу – тамға босиш: ўйлаш ҳам керак эмас, таҳлил ҳам, ўрганиш ҳам. Ёқмадими – тайёр тамғани босасиз – иш битди! Тамғаларни ҳодисаларга ҳам, тушунчаларга ҳам, шахсларга ҳам қўлласа бўлади – универсал, қулай восита. Асосийси – меҳнат талаб қилмайди...

Мана шундай «амалиёт» натижасида кўплаб сўзлар истеъмолга кирди.

Бундай сўзларнинг бир тоифаси «параст» қўшимчаси билан якунланади. Уларни ясаш ҳам осон: жиғингизга тегиб турган нарсанинг номини оласиз-да, «параст»ни қўшасиз – тамом-вассалом – тамға тайёр, ёмон кўриб турган одамингизга босаверинг! У бечора бундай тамғага яраша «хизмат» қилмаганини энди исботласин-чи – овора бўлади! Аламини ичига ютиб, сизга нафрати қўзиб қолаверади.

Бундан ким хурсанд? Шайтон хурсанд! Нега? Чунки, бир тарафдан, инсонлар шу он бир-бирига нафрат қилиб шайтонни хурсанд қилган бўлса, иккинчи тарафдан,инсон таҳлил ва тафаккурни четга суриб қўйиб, ақл эгасига ярашмайдиган йўлни – «тамғачиликни» лозим топди ва шайтонни икки ҳисса хурсанд қилди. Бани инсон қавми аъзосининг ақлан тубанликка мубтало бўлиши эса шайтоннинг энг олий, «тушларида кўрадиган» орзусидир. Адолатли (объектив) таҳлил, тафаккур, ўрганиш – булар воситасида ҳар қандай ҳолат равшанлашади, ҳар қандай ҳолатга нур киради. Шайтон эса мавҳумлик, қоронғулик ва ноаниқликни жондан яхши кўради ва... нурни, ойдинликни «жини суймайди». Зеро, мавҳумлик «ёғдуси» остида шайтон инсонни хоҳлаган куйига ўйнатади.

Инчунун, нафси йўриғига юриб осон йўлни – тамғачиликни ўзига раво кўрган, таҳлилу тааммулни чеккага суриб қўйган инсон шайтоннинг тегирмонига мудом сув қуйиб туради.


Муҳаммад ШАКУР

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунда технология ва интернет орқали жуда кўп янги сўзлар халқаролашиб, жумладан, ўзбек тилига ҳам кириб келмоқда. Халқаро сўзларни меъёрда қабул қилиш давоми...

2425 16:30 / 20.10.2023
350. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир одам қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ унинг йўлига бир фариштани юборди. У.Қаерга давоми...

5834 14:00 / 15.05.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вақтивақти билан саҳобаларга ўтганлар қиссасини айтиб бериб давраларини фойдага тўлдириб ўтирар эдилар. Бир куни уларга давоми...

3547 09:00 / 23.11.2021
1143. Ибн Аббосдан ривоят қилинади.Умар розияллоҳу анҳу пичоқланганида, уни кўтариб, ҳовлига олиб борганлар ичида эдим. У менга.Эй биродаримнинг ўғли Бориб, менга давоми...

5684 20:27 / 17.08.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021