1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг ҳаромлиги ҳақида (2-қисм)

13:50 / 13.03.2018 4703 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя. Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ бир зиёфатга бордилар. Зиёфат аҳли кечикиб қолган бир одамни ғийбат қила бошлади. Шунда Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ: «Ажойиб-ку, одамлар аввал нон, кейин гўшт ер эди, сизлар эса нондан олдин гўшт едиларинг», деб уларга танбеҳ бердилар.[1]

Ҳикоя. Бир йигит Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳузурига келиб: «Айтиб бўлмайдиган даражада катта гуноҳ қилдим», деди. Абдуллоҳ: «Айтгин-чи, нима қилдинг?» деб сўраган эдилар, у: «Зино қилдим», деди. Абдуллоҳ: «Алҳамдулиллаҳ, ғийбат қилмабсан, чунки ғийбат зинодан ҳам каттароқ гуноҳдир», дедилар.[2]

Изоҳ. Бу гапдан зинонинг енгиллиги эмас, балки ғийбатнинг зинодан ҳам оғирлиги собит бўлади.

Ҳикоя. Саъдий Шерозий раҳимаҳуллоҳ «Гулистон» китобининг иккинчи бобида шундай ёзади: «Ёшлик чоғимда кечалари доим ибодатга машғул бўлардим, ҳар доим Қуръони шариф қучоғимда бўлар эди. Бир кеча отамнинг ҳузурида эдим, ёнимизда бир гуруҳ одамлар ухлаб ётган эди. Мен отамга: «Бу одамларга нима бўлганки, ўликдек ухлашяпти! Кошки улар ҳам уйғониб, Аллоҳ учун икки ракъат намоз ўқишса», дедим. Отам: «Эй отасининг жони! Сен ҳам ғийбат қилгандан кўра, ухласанг яхши бўлар эди», дедилар».

Ҳикоя. «Равзатул уламо» соҳиби Яҳё ибн Али Зандависатий[3] айтадилар: «Абу Лайс Бухорий ҳажга кетаётиб, чўнтакларига икки дирҳам солдилар ва: «Агар йўлда бирор кишини ғийбат қилсам, шу икки дирҳамни Аллоҳ йўлига бериб юбораман», деб қасам ичдилар. У киши ҳаждан қайтиб келганда ҳам ўша икки дирҳам чўнтакларида эди. Одамлар бунинг сабабини сўрашса: «Менинг наздимда, бир марта ғийбат қилиш юз марта зино қилишдан ҳам ёмонроқ», дедилар».[4]

Эслатма. Ҳаж сафарида ғийбат қилиш ҳажнинг савобини бекор қиладиган, инсонни жаҳаннамгача олиб борадиган улкан гуноҳлигини Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ жуда яхши билар эди. Бироқ ундан сақланиш янада осонроқ бўлиши учун назр қилди, яъни қасам ичиб, ўзига ўзи сўз ҳам берди. Зеро, ҳадисларда хабар берилишича, эҳром ҳолатида бирор гуноҳ қилмаган, ҳеч ким билан сўкишмаган кишининггина ҳажи қабул бўлади. Аммо бугунги кунда айрим ҳожилар уйларида қанча гуноҳ қилиб юрган бўлсалар, ҳажда ҳам шунча гуноҳ қилишмоқда. Эҳромдалик ҳолларида ғийбатга машғул бўлишмоқда. Бундайлар ҳатто Ҳарамайнга етиб боргач, Макка ва Мадина аҳлини ҳам ўз ғийбатидан бенасиб қолдирмайди. Аллоҳ барчамизни ҳидоятга бошласин! Омин.

«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Тазкиратул авлиё».

[2] «Тазкиратул авлиё».

[3] Муаллиф ўзининг «Ал-Фавоидул баҳийя» номли китобида бу кишини «Имом, фақиҳ, парҳезкор» деб зикр қилган. «Ал-Аълом» муаллифининг сўзига кўра, бу зот ҳижрий 382 йилда вафот этган.

[4] «Хизонатур-ривоёт» соҳиби «Равзатул уламо»дан нақл қилган (80-бет).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Роббингиздан мағфират сўранг. Албатта, У Ғаффордир,, дедим. Шунда устингизга ёмғирни мўлкўл қилиб юборадир. Ва сизга молмулк ва болачақа ила мадад давоми...

12430 16:53 / 13.10.2017
Кимки амалининг самарасини эрта топса, бу келгусида ўша амалнинг қабул бўлишига далилдир.Ушбу ҳикматнинг маъносини бошқача қилиб айтадиган бўлсак, амалнинг давоми...

5305 16:23 / 20.05.2018
Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса...Ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўптўп бўлиб кираётганларини кўрсанг... Бас, Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт ва Ундан давоми...

9431 13:30 / 26.05.2021
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.3. Зикр ғамандуҳларни кетказади.4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.5. Зикр қалб ва баданни давоми...

9872 22:14 / 11.11.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021