1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони карим яна нашр қилинмоқда

19:32 / 06.04.2018 12878 pdf Ўқиш режими + -

Кўпчиликка яхши маълумки, Ислом тамаддуни марказларидан бири бўлган она Ватанимизда узоқ йиллардан буён Аллоҳнинг каломи – Қуръони карим китоби нашр қилинмагани боис юртимиз аҳолисида бу китобга бўлган эҳтиёж катта эди. Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг ҳар жабҳасида амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар натижаси ўлароқ жорий йил бошида «Hilol-nashr» нашриёт-матбаасида Қуръони карим китобини эллик минг ададда нашр этиш иши бошланди. Режага кўра, биринчи босқичда шундан 10000 (ўн минг) донаси чоп этилиб, муҳтарам китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди. Юртдошларимизнинг Аллоҳнинг каломига муҳаббати, ўз юртимизда чоп этилган Қуръони каримни ўқишга иштиёқи, қолаверса, хориждан келтирилган Мусҳафлардан анча арзонлиги боис биринчи босқичда чоп этилган Қуръони карим китоби сотувда жуда тез тугаб қолди.

Қуръони карим китоби сотувда тугагандан сўнг шу китобдан бир дона бўлса ҳам топиб беришни сўраб нашриётга мурожаат қилаётганларнинг саноғи йўқ. Мингларча ихлосмандлар «Қуръони карим сотувда тугаб қолдими?», «Яна қачон чиқади?», «Яна чиқадими ўзи?» деган саволлар билан тинимсиз қўнғироқ қилишмоқда.

Ҳозирда «Hilol-nashr» нашриётида кейинги 10 000 дона Мусҳафи шарифни чоп этиш ишлари бошланган. Қуръони каримни нашр этиш жуда масъулиятли иш бўлгани боис, уни нашр этиш бошқа китобларга қараганда кўпроқ меҳнат, эътибор ва вақт талаб қилади. Шунинг учун бу босқичда чоп этиладиган 10 000 ададдаги Қуръони карим уч ой муддат ичида китобхонлар эътиборига ҳавола қилиш режалаштирилган.

Ўз юртимизда нашр этилган Қуръони каримдан олишга улгурмай қолдик, яна нашр қилинса яхши бўларди деб юрган китобхонларнинг кўнгиллари хотиржам бўлаверсин, чунки бу иш яна бошлаб юборилган. Азиз юртдошларимиздан бу масъулиятли ишни осон ва баракали қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилиб туришларини илтимос қиламиз. 

«Hilol-nashr»




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги Қонуннинг янги давоми...

3202 16:14 / 21.08.2020
Умрлар бор тириклигида ўликдир. Умрлар бор киши вафотидан кейин ҳам тирикдир...Кеча таровеҳ намозидан қайтар эканман, телефонимда islom.uz канали орқали Шайх давоми...

6183 15:04 / 13.04.2022
Жорий йилнинг 2829 май кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Бухоро давлат университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Маданият давоми...

2489 10:30 / 28.05.2020
Одатда одамлар каттакатта маблағларни қўлга киритиш мақсадида тижорат остонасига қадам қўйишади. Остин шаҳридаги Техас университети АҚШ талабаси ҳам ажабтовур давоми...

3382 15:04 / 24.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021