1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Жаброил, Муҳаммаднинг олдига бориб сўра-чи...

09:20 / 29.05.2018 4241 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг сўзидаги Иброҳим алайҳиссалом дуоларини тиловат қилдилар: «Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни, менинг динимдадир)». Ва яна Аллоҳнинг Китобидаги Исо алайҳиссалом сўзларини ҳам тиловат қилдилар: «Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан». Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини кўтариб: «Умматим, умматим», деб йиғладилар. Аллоҳ азза ва жалла: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг олдига бориб сўра-чи, нима уни йиғлатмоқда?» деди. Ваҳоланки, Аллоҳ Ўзи билиб туриб сўрашни буюрмоқда! Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга билиб туриб айтган нарсанинг хабарини бердилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Эй Жаброил, Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳузурига бориб, «Биз умматинг хусусида рози қилиб, сени хафа қилмаймиз», деб айтинг», деди.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Солиҳ яхши амалларга шошинглар. Тез кунларда қоронғу кечанинг парчалари давоми...

3562 08:25 / 18.01.2018
. ,. .., .5903. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Хуснихулқли бўлиш комил яхшиликдир. Гуноҳ эса давоми...

2581 07:42 / 31.10.2018
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таоло .Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар яхшилик бераман ёки ундан ҳам давоми...

4348 09:35 / 19.05.2018
. . ,. .12. Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Ким Исломда давоми...

2268 09:51 / 16.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021