1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатдаги либослар

21:00 / 30.11.2018 4618 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Аллоҳ таоло дейди:

"(Улар жаннатларда) ипак шойилардан бўлган, яшнаб турувчи либослар кийиб..." (Қаҳф, 31).

"Либослари эса ҳарир (ипак бўлур)" (Ҳаж, 23).

Барро ибн Озиб айтади: 

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир ҳарир кийим ҳадя қилинди. Асҳоблар қўлма-қўл томоша қила бошлашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Шундан ажабланяпсизларми?" дедилар.

Улар: "Ҳа", дейишди.

У зот: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Саъд ибн Муознинг жаннатдаги дастрўмоли бундан яхшидир", дедилар.

Саъд ибн Муоз айтади: "Аторад ибн Ҳожибга Кисро ипак кийим кийгизган эди, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадя қилди. Шунда одамлар тўпланиб, у кийимни ушлаб кўриб ҳайратланишди ва: "Эй Расулуллоҳ, сизга бу осмондан нозил бўлдими?" дейишди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ажабланманглар! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Саъд ибн Муознинг жаннатдаги дастрўмоли бундан яхшироқдир", дедилар".


Имом Қуртубийнинг “Тазкира”сидан

Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Жаҳм ҳовлисини эллик минг дирҳамга сотувга қўйди. Ҳовлини сотиб олиш учун харидорлар келганда уларга .Саъид ибн Оснинг қўшниси бўлиш учун қанча пул давоми...

2467 07:10 / 30.04.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кечанинг зулмат бўлакларига ўхшаш фитналар келгунча амалларни қилиб қолишга давоми...

5240 13:40 / 15.02.2019
Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам алАсомнинг мажлисига кириб, .Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми, деб сўради. .Ҳа,, деди Ҳотам. .Намозни қандай ўқийсиз, сўради у яна. давоми...

4655 08:00 / 08.12.2020
Муаллақот соҳибларидан саналувчи, жоҳилият даврининг буюк ва машҳур шоирларидан бири бўлмиш Зуҳайр ибн Абу Сулмонинг ажойиб бир байти бор Яъни .Кимки давоми...

3938 11:00 / 17.10.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021