1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов ал-Азҳар шайхи билан учрашди

09:23 / 10.01.2019 2712 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ал-Азҳар Шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб жаноблари билан учрашди. Бу ҳақда muslim.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев ва ал-Азҳар мажмуасининг йирик уламолари иштирок этган мулоқотда Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлар ҳақида маълумотлар тақдим этилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Мулоқот якунида томонлар ал-Азҳар мажмуаси ҳамда Ўзбекистондаги диний соҳага оид марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги “Йўл харитаси” имзоланди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Халқаро Қуръон мукофоти директори Али Зайн Муборакнинг маълум қилишича, мусобақани ўтказиш борасидаги тайёргарлик ишлари ўз ниҳоясига етмоқда.Унинг айтишича, давоми...

2722 08:09 / 04.12.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг давоми...

4245 18:57 / 30.04.2022
Олий Мажлис депутатлари .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонуннинг янги таҳририни биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда xpress.uz телеграм канали давоми...

1456 16:40 / 15.09.2020
2021 йил 08 февраль куни Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов .Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти,га ташриф буюрди. Бу ҳақда билим юрти матбуот давоми...

2155 10:34 / 09.02.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021