1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги икки илм масканини кўздан кечирди

14:04 / 11.01.2019 3177 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

Давлатимиз раҳбари ушбу марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тўплаш, уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш билан шуғулланади.

Музей билан танишар экан, Президентимиз бу жой зиёратчиларга Имом Бухорий ҳақида тасаввур, билим беришини таъкидлади.

– Дунё харитасида яна бир илмий марказ пайдо бўлди. Бу марказ мамлакатимизга илм, барака олиб келади. Ёшларимизга билим, куч беради. Бу ерда ўқиганлар, зиёратган келганлар катта маънавият, маърифат олади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари қўлёзма китобларни авайлаб сақлаш, таржима қилиб, халққа етказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказига ҳамоҳанг яна бир олий диний таълим муассасаси – Ҳадис илми мактаби ҳам бунёд этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу мактаб билан ҳам танишди.

Буюк аждодларимиз асос солган Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил қилиш мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этади. Ташкил этилган муассаса ўз олдига ҳадис  илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганиш, хорижий тилларни чуқур ўргатиш, «Устоз-шогирд» анъаналари асосидаги машғулотларни ташкил этиш, дунёвий давлатда диний қадриятларни асраб-авайлаш, ҳадис илми уламолари асарларининг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини тайёрлаш, ўзбек ва хорижий тилларда нашр этиш, илмий семинарлар, конференциялар ташкил этиш, энг муҳими, «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори асосида муросасизлик, экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишларига илм-маърифат, юксак одоб-ахлоқ билан қарши туришдек катта вазифаларни қўйган.

Президентимиз мактабда ўқитиш услубларини такомиллаштириш, халқаро илмий марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Манчестер Сити, клуби .Этиҳад, стадионида клубнинг мусулмон ишчи ходимлари, мухлислар, диний жамоат вакиллари учун ифторлик дастурхонини ташкил этди. Клуб расмий давоми...

2109 05:00 / 27.03.2025
Мексиканинг қоқ юрагида ҳиндуларнинг Цоциля халқи яшайди. Бу авлод Майя халқига мансуб бўлиб, сон жиҳатидан кўпчилик мусулмонлар жамоасини ташкил этувчи аҳоли давоми...

4599 15:05 / 27.10.2019
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Термиздаги зиёратларини якунлаб, Самарқандга давоми...

4130 20:09 / 06.10.2019
Бугун 15 ноябрь куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги масжидларда Жума намози олдидан Мавлиди шарифлар ўқиладиУчтепа тумани Чўлпон отаrdquo жоме масжиди. Манзил давоми...

4209 09:30 / 15.11.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021