1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳузайфанинг ажойиб жавоби

07:30 / 09.04.2019 3693 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Ҳузайфа ибн Ямонни учратиб қолиб, «Тонгни қандай қарши олдингиз, эй Ҳузайфа?» дедим. Ҳузайфа: «Фитнани яхши кўриб, ҳақни ёқтирмай, таҳоратсиз намоз ўқиб, Аллоҳда йўқ нарса менда бор ҳолимда қарши олдим», деди. Унинг бу гапларидан жуда қаттиқ жаҳлим чиқди. Бир оздан кейин олдимга Али розияллоҳу анҳу кириб қолиб, «Эй мўминларнинг амири, тинчликми, юзингизда ғазаб аломатини кўряпман?» деди. Мен Ҳузайфанинг гапини айтиб бердим. Али розияллоҳу анҳу шундай деди: «Ҳузайфа тўғри айтибди. Фитна деб мол-дунёни, бола-чақани айтган, чунки уларни яхши кўрамиз. Аллоҳ таоло эса Қуръони каримнинг Тағобун сурасида «Мол-мулкларингиз ва болаларингиз фитнадир», деган. Ҳақ деб ўлимни айтган, чунки ўлимни ёмон кўрамиз. Таҳоратсиз намоз деб салавотни айтган, чунки намоз дуодир («намоз ўқиш» ҳам, «салавот айтиш» ҳам араб тилида бир хил – «солат» дейилади). Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эса ҳар доим, таҳоратсиз ҳам саловот айтиш мумкин. Аллоҳда йўқ бўлган, аммо унда бор нарса – хотин ва бола-чақадир. Дарҳақиқат, Аллоҳда бу нарсалар йўқ».

Умар розияллоҳу анҳу: «Жуда тўғри айтдингиз, Абулҳасан. Ҳузайфа ибн Ямонга нисбатан қалбимдаги ғазабни кетказдингиз», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим ndash Аллоҳ таолонинг бандаларни ожиз қолдирувчи, тиловати ибодат ҳисобланган, барча замонлар ва маконларда инсониятга дунёю охират саодат йўлини давоми...

4162 11:00 / 07.05.2022
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда давоми...

14009 08:30 / 15.03.2021
Имом Саълабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Абу Муҳаммад Халил ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Масъуд Музаккар раҳимаҳуллоҳнинг бундай деганларини эшитдим Баъзи давоми...

3708 11:00 / 12.12.2018
Авзоий айтади .Билол ибн Саъднинг ўғли Константинополда вафот этди. Бир киши унинг йигирма неча дирҳам қарзи борлигини даъво қилиб келди. Билол унга .Ҳужжатинг давоми...

2452 07:10 / 07.05.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021