1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломий молиялашда маблағдан фоиз олинмайди

16:10 / 03.05.2019 2116 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум давом этмоқда.

Жаҳон банки гуруҳининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси етакчиси Насим Кайсер қуйидаги фикрларни билдирган:

– Биз Ўзбекистонда 1992 йилда маҳаллий ҳамкорлар ва хорижий банклар билан энг биринчи молия институтига асос солган эдик. Ҳозирда “Ўзбеклизинг” бўлиб танилган мазкур ташкилот бизнинг биринчи лойиҳамиз эди. Кейинчалик юртингизда “Амирбанк”, Қозоғистонда эса “Амробанк” ташкил этилди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўз аҳолисини банк хизматларидан кенг фойдаланишини истайди. Лекин, бу ҳудудлардаги аҳоли кўп ҳам банкларга ишонавермайди. Шунингдек, аҳолининг асосий қисми ислом молияси ҳақида билмаслигини ҳисобга олсак, уларга буни тарғиб қилишга тўғри келади. Айни вақтда ислом молия муассасалари ялпи активлари миқдори 2,5 триллион долларни ташкил этади ва йилига 15-20 фоизга ўсиб бормоқда. Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган давлатлар учун ушбу тармоқларни ривожлантириш, айниқса долзарб.

Ислом молияси тизимини Ўзбекистонда ривожланишини чамалаб кўрсак, энг аввало илмий изланишлар олиб бориш ва қонуний базани мустаҳкамлаш керак. Тўғри, бу жараён осон кечмайди, узоқ вақт талаб этади. Лекин, энг муҳими давлатнинг эътибори бўлса, муаммоларни тез ҳал этиш мумкин. Хабарим бор, Ўзбекистон Марказий банки ўтган йили тизим борасида қонун ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишни бошлади.

Исломий молиялашда маблағдан фоиз олинмайди, бу шаъриятга тўғри келмайди. Бу йўналишда устама қўйилади. Яъни, маҳсулот сотиб олмоқчи бўлган мижоз айтган ускуна ёки хом ашёни банк олиб беради ва устига қанчадир миқдорда устама қўяди. Бунда банк мижоз билан келишув тузади. Кейин у ҳоҳлаган асбоб-ускунани юборади. Бу худди олди-сотди шартномасига ўхшайди. Кейин белгиланган муддатларда маблағини қайтариб бериш керак. Бу муддатлар сумманинг катта кичиклиги ва лойиҳага боғлиқ бўлиб, ўн икки ойдан беш йилга қадар берилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Байрутнинг Зайдония минтақасида жойлашган Қуръони Каримни ёдлаш ва тиловат қилиш маркази талабалари Байрутда ҳар йили ўтказиладиган .Саййид Шариф Фаиз давоми...

1725 12:28 / 11.05.2023
2023 йил 26 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси мажлислар залида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган .Боқий Бухоронинг ислом давоми...

1946 17:07 / 26.11.2023
Баҳрайн Миллий таълим вазирлиги, Дин ишлари бошқармаси ва бошқа мутасадди давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган Қуръон мусобақасида 63 давлат ва давоми...

2691 13:30 / 06.03.2019
Дубайда хусусий такси хизмати ҳайдовчиси Муҳаммад Урфон Муҳаммад Рафиқ автоуловида унутилган 900 минг дирҳам 246 минг АҚШ доллари ни ўз эгасига қайтариб берди. Бу давоми...

2898 10:00 / 07.03.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021