1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Муғуллар бутунлай тор-мор этилган жанг

09:30 / 06.10.2021 5358 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳижрий 658 йил, Рамазоннинг 25-куни, милодий 1260 йил 3 сентябр.

Бу кун Ислом тарихидаги машҳур жанглардан бири бўлиб ўтди.

Муғуллар сабабли Хоразмшоҳлар давлати қулади, Бағдод қулади, сўнг Шом, Фаластиннинг шаҳарлари босиб олиниб, муғуллар етакчиси Ҳулагуга бўйсундирилди.

Мисрдаги Мамлуклар султони Сайфуддин Қутуз уламолар, вазирлар билан маслаҳатлашиб, муғулларга қарши жангга отланди.

Мусулмонлар қўшини муғуллар билан Фаластиннинг Айни Жолут деган жойида тўқнашдилар.

Ҳар икки тарафда қўшинлар сони 20 минг атрофида эди.

Мусулмонлар Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда фидоийлик билан жанг қилардилар.

Майдон такбир садоларидан ларзага келди.

Султон Қутуз шиддатли жанг қилди. Татарлардан бири унга ўқ узди. Ўқ отга тегди ва от ўлди. Қутуз отдан тушиб, пиёда жанг қила бошлади. Бир лаҳза ҳам тараддудланмади, ортга чекинмади, ҳаётини ўйламади. Амирлардан бири унинг пиёда жанг қилаётганини кўриб, шошиб келди ва миниб турган отини Қутузга бермоқчи бўлди. Қутуз отга минишдан бош тортди ва "Мусулмонларни, уларга тақдим этиб турган фойдангдан маҳрум қилишни истамайман" деди.

Баъзи амирлар отга минмагани учун уни маломат қилишди. "Нега фалончининг отига минмадингиз? Агар душманлардан бирортаси сизни кўриб қолса, ўлдирарди, сизнинг ҳалокатингиз сабабли Исломга зарар етарди" дейишди.

Шунда султон Қутуз "Мен Жаннат сари кетаётган эдим. Исломга келсак, унинг Робби бор, зое қилмайди. Фалончи, фалончи, фалончилар ҳам ўлдирилган" деб бир қанча подшоҳларни санади. "Аллоҳ таоло Исломнинг муҳофазаси учун улардан бошқаларни қоим қилиб қўйди, Исломни зое қилмади" деди.

Ушбу жанг Ислом тарихида алоҳида ўрин тутади. Чунки ҳеч кимга енгилмаган муғуллар бу жангда енгилади, тор-мор этилади. Шундан сўнг Шом, Фаластин ерлари ҳам мамлуклар ҳукмронлиги остида Миср билан бирлашади.

Аллоҳ таолонинг фазли билан ушбу жанг ғалаба билан якунланди.

Роббимиз бу ғалабага "Уламолар султони" деб сифатланган Иззуддин ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳнинг ҳам ҳиссасини қўшиб қўйди.

Бу жанг Айни Жолут жанги номи билан тарихда қолди.

Аллоҳ таоло Ислом дини муҳофазаси учун жонини фидо қилганларнинг ҳаммасидан, жумладан, Иззуддин ибн Абдуссалом, Сайфуддин Қутуздан рози бўлсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Набавий масжидни бино қилишРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари бўлажак масжиднинг ўрнига чўккан эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

2305 15:06 / 17.07.2020
Чингизхон Бухорога илк бор ҳужум қилганида шаҳарни эгаллаб олишга ожизлик қилди. Сўнг ҳийла қилиб, шаҳар аҳлига .Ким биз томонга ўтса, омонлик берамиз,, деб мактуб давоми...

3040 15:45 / 29.11.2022
халифалик даври ҳижрий 218227 милодий 833842 Абу Исҳоқ Муътасим Муҳаммад ибн Ҳорун арРашид акаси Маъмундан кейин, унинг аҳдига биноан ҳижрий 218, милодий 833 йилда давоми...

913 10:40 / 27 январь
Ҳабашистон подшоҳи .Нажоший, деб аталган. Ҳабашистон ажнабий тилларда Эфиопия дейилади. Ҳабашистон дунёдаги энг қадимги давлатлардан ҳисобланади. Пайғамбар давоми...

4241 15:40 / 31.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021