1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Рабиъул аввал ойида юз берган тарихий воқеа

08:57 / 25.10.2021 2252 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳижрий 2 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 623 йил сентябр) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан икки юз киши ҳамроҳлигида Қурайшнинг Умайя ибн Халаф Жумаҳий бошлиқ юз кишилик, икки минг беш юз туядан иборат карвонига қарши йўлга чиқдилар. Разво ноҳиясининг Бувот деган жойигача бордилар ва бирон ёмонликка дуч келмасдан Мадинага қайтиб келдилар (бу Ислом тарихида «Бувот» ғазоти деб аталади);

– Курз ибн Жобир Фиҳрий бошлиқ мушрикларнинг кичик бир гуруҳи Мадина яйловларига босқин уюштириб, мусулмонларнинг чорва молларидан бир қисмини ҳайдаб кетганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етмиш нафар саҳоба билан уларнинг ортидан қувиб чиқдилар ва Бадр ноҳиясининг Сафавон водийигача бордилар. Бироқ Курзнинг гуруҳини топа олмай ортларига қайтдилар (бу Ислом тарихида «Сафавон», «Биринчи Бадр» ва «Кичик Бадр» ғазоти деб аталади).

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мана Рабиъул аввал ойи янгидан кириб келди.У ўзи билан хушбуй ва муаттар хотирани, яъни ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишлари хотирасини олиб давоми...

4700 18:13 / 07.12.2017
Жаҳолат ёруғликка айланди у кун,Ечилди юракдаги азалий тугун.Барчани мафтун этиб ёқимли бир ун,Зулматга нур бўлиб келган ҲабибимИсломнинг йўлида қилиб ғазотлар давоми...

2843 09:45 / 05.11.2019
Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳи ҳасан санад билан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади.Саййидимиз Аббос ибн Абдулмуттолиб Набий алайҳиссаломнинг давоми...

3621 09:22 / 02.11.2021
2679. Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Анасга.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочshyлари қандай эди, дедим. .Сочлари тўлқинсимон жуда жингалак ҳам, давоми...

5326 17:41 / 29.11.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021