1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Муқрий Маҳмуд Фатҳий Али Мусо

14:31 / 19.08.2022 2132 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муқрий Маҳмуд Фатҳий Али Мусо 1982 йилда таваллуд топган. Ёшлигиданоқ Азҳари Шариф жомеасига боғланган. Бошланғич таълимни Азҳарда давом эттириб, шу ерда Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган.

Кейинчалик Азҳари Шарифни шариат ва қонун факультетини тамомлаган.

Олий қироат босқичларини ҳам Азҳари шарифда эгаллаган. Қироат илмларини Мисрнинг кибор қориларидан бири шайх Абдураҳмон Муҳаммад Кассаб раҳимаҳуллоҳ қўлида ўрганган.

У зот Азҳари шарифдаги Мусҳафи шарифни тадқиқ қилиш ҳайъати аъзоси ҳисобланади.

Бундан ташқари, бошқа Мисрнинг машҳур етук қориларидан ҳам таҳсил олган.

Айни дамда шайх Маҳмуд ўнта қироат бўйича мударрис. Миср Араб Республикаси Қуръони Карим қори ва ҳофизлари нақобати аъзоси.

2008 йилдан бери Миср вақф ишлари вазирлиги тасарруфида имом-хатиб ва воизлардан бири бўлиб, фаолият юритиб келмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мулла Абдусамад қори домла 1888 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, собиқ .Йикчи, кўчаси ҳозирги Исфархон савдо мажмуасининг ёнидаги маҳаллада Мулла Отабой давоми...

2550 11:30 / 21.03.2022
Мулла Турсунбой қори Муҳаммад Мир Олим Охунд ўғли 1880 милодий санада Наманган шаҳрининг Чуқур кўча даҳаси, Баҳодирхон эшон маҳалласи ҳозирги .Ила,лик кўчасида давоми...

2100 14:06 / 25.12.2023
Мулла Абдулбоқи тўра Мавлонхон тўра ўғли 1903 йил Наманган шаҳри, Чуқур кўча даҳаси ҳозирги Хожам қабри маҳалласида зиёлилар оиласида дунёга келди. Насаби бир давоми...

3218 19:00 / 21.12.2021
Ҳанафийлар шайхи, машриқ олими Абу Ҳафс Умар ибн Абдулазиз ибн Умар ибн Абдулазиз ибн Моза Бухорий. Оталари аллома Абул Мафохирнинг қўлларида фақиҳ бўлиб, юқори давоми...

2823 15:30 / 13.09.2020