1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

«Иннаа лиллааҳи ва инаа илайҳи рожиъуун»нинг маъноси

19:00 / 23.10.2022 10060 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ бир кишидан сўради:
Ёшингиз нечада?
У: «Олтмишда» деб жавоб берди.
Фузайл: «Сиз олтмиш йилдан бери Роббингиз томон юриб, Унга етишингизга оз қолибди«, деди.
У киши: «Иннаа лиллааҳи ва инаа илайҳи рожиъуун». Яъни, Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтгувчимиз, деди.
Фузайл: «Ушбу калиманинг тафсирини биласизми?». Сиз «мен Аллоҳга бандаман ва Унга қайтувчиман...» дейсиз. Кимки Аллоҳнинг қули ва Унга қайтувчилигини билса, англайдики, у мавқуфдир. Энди кимки мавқуф эканини англар экан, биладики, у масъулдир. Энди кимки масъул, сўралувчи эканини англаса, биладики, савол учун, масъулият учун жавоб бермоқ керакдир». 
У киши: «Бунинг ечими нимада?» деган эди, Фузайл: «Унинг ечими енгил», дедилар.
У киши: «Унда ўша енгил ечимни айтинг», деди. 
Шунда Фузайл: «Қолган нарсани яхшилаш билан ўтмишдаги хато кечирилишига сабаб бўлади. Агар сиз қолган нарсада хато ва гуноҳ содир қилсангиз ўтган ва қолган нарсангиз хусусида жазога тортиласиз».


Манба: @arabicuz


Ибн Ражабнинг «Жаамиъул улуми вал ҳикам» асаридан.

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . . Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Масканлар Иҳоб ёки Яҳобгача етади,, дедилар,. Муслим ва Абу Довуд ривоят давоми...

3785 15:20 / 02.10.2024
Ўлимнинг аҳамияти ҳаётникидан кам эмас. Олимлар ушбу ҳақиқатни таъкидлаб, .Ўлим ҳаётнинг давом этиши учун зарурий нарсадир, дейдилар.АҚШнинг Принстон давоми...

3715 11:00 / 17.11.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Жаннат аҳли уч тоифадир одил, кўп садақа қилувчи ва тавфиқли раҳбар барча қариндошу мусулмонларга раҳмдил ва давоми...

3211 08:56 / 11.07.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳайсамга .Хизматчинг борми, дедилар. .Йўқ,, деди у. .Бўлмаса, бизга асир давоми...

2607 17:00 / 07.09.2022