Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (106-дарс). Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар

13:15 / 13.10.2020 4800 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


(учинчи мақола)

Халафларнинг кўплари эса: «Аршга истиводан мурод молик бўлиш ва тадбир қилишдир», дейдилар. «Фалончи аршни эгаллади» дегани «мулкка эга бўлди» деганидир. Гарчи тахтга чиқиб, ўтирмаган бўлса ҳам. 

Аввал ҳам қайта-қайта таъкидланганидек, уламолар ушбу оятларда келган «истиво» сўзидан мурод нима экани тўғрисида ихтилоф қилганлар. Лекин ихтилоф қилишдан олдин барча уммат уламолар бу масалада қуйидаги нуқталарда иттифоқ қилганлар. 

1. Мусулмон уламолари ушбу масалаларда иттифоқ қилган нарсаларнинг биринчи нуқтаси қуйидагича:

Албатта, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бошқа ҳамма нарса янги пайдо бўлгандир. Шу жумладан, Арш ҳам янги пайдо бўлган нарса, яъни азалий нарса эмас.

Имом Байҳақий «Ал-Асмо ва сифат» деган китобда шундай ёзадилар:

«Тафсир аҳлининг қавллари иттифоқ қиладики, албатта, Арш сўрига ўхшаган нарсадир. Албатта, у жисмдир ва уни Аллоҳ таоло яратган ва фаришталарига уни кўтаришни амр қилган, уни улуғлаб, тавоф қилишни ҳам буюргандир.

Шунингдек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ер юзида ҳам Байтуллоҳни халқ қилган (яратган) ва Бану Одамни уни тавоф қилишга ва намозда унга юзланишга амр қилган. Подшоҳнинг тахти арабларда Исломдан олдин ҳам, Исломдан кейин ҳам арш деб аталгани маълум ва машҳурдир. Аллоҳ таоло Юсуф сурасида марҳамат қилади:

ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ

 

«Ота-онасини тахтга кўтарди» (100-оят).

Бу оятдаги биз «тахт» деб таржима қилган сўз оятда «арш» дейилган бўлиб, у подшоҳнинг тахти маъносини англатади. 

Оятдаги «кўтарди» лафзи «ўтирғизди» маъносидадир.

Яна Аллоҳ таоло Намл сурасида марҳамат қилади: 

ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ

 

«У (Сулаймон): «Эй аъёнлар! Улар менга таслим бўлиб келишларидан олдин қайсингиз ҳузуримга у(малика)нинг тахтини келтира олади?» деди» (38-оят).

Бу ерда ҳам подшоҳнинг тахтини англатувчи маъно оятнинг аслида «арш» лафзи билан келган.

Таёлисий, имом Аҳмад, имом Термизий, Ибн Можа, Ибн Жарир, Ибн Мунзир ҳамда Байҳақий «Ал-Асмау вас-сифат» деган бобда Абу Разин Уқайлийдан ривоят қиладилар:

«Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратишдан олдин қаерда эди?» деб сўрадик. Бас, у зот:

«У «аъло» деган жойда эди. Остида ҳам, устида ҳам ҳаво йўқ эди. Сўнг Аршини сув устига халқ қилди», дедилар».

Мана шу айтиб ўтилган матнлар Аршнинг янги яратилган нарса эканига, қадимий, азалий нарса эмаслигига далолат қилади.

2. Мусулмон умматининг уламолари бу масалада иттифоқ қилган иккинчи нуқта қуйидагича: 

Улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қадим эканига иттифоқ қилганлар. Аллоҳнинг мавжуд бўлишининг бошланиши йўқдир. Агар ундай бўладиган бўлса, Аллоҳ таоло «янги пайдо бўлган» нарсага айланиб қолади. У ҳолда Уни пайдо қилувчига муҳтожлик сезилади. Бундай ҳолатда «тасалсул» – занжир, силсила пайдо бўлиши лозим бўлиб қолади. Бу икки нарса ҳам ақлий ижмоъ ила ботил нарса деб эътиқод қилинган.

3. Мусулмон умматининг уламолари ушбу масалада иттифоқ қилган учинчи нуқта:

Албатта, Аллоҳ таоло янги пайдо бўлган нарсаларга тамоман хилофдир, улардан мутлақо бошқачадир.

Аллоҳ таоло Шуро сурасида марҳамат қилади: 

ﭡ ﭢ ﭣﭤ

 

«У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир» (11-оят).

Аллоҳ таоло Марям сурасида марҳамат қилади: 

ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ

 

 «Унга тенгдошни билурмисан?» (65-оят).

Аллоҳ таоло Ихлос сурасида марҳамат қилади: 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ

 

«Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган» (4-оят).

Бас, шундай экан, Аллоҳ таоло жисм ҳам эмас, жисмдаги ҳолат ҳам эмас, жавҳар ҳам эмас, Арш ҳам эмас ва Арш устида қарор топган ҳам эмас, осмонда ҳам эмас ва бирорта жиҳатда ҳам эмас. Унга замон ҳам таъсир қилмайди. Махлуқларга бериладиган шунга ўхшаш сифатлардан бирортаси Аллоҳ таолога тўғри келмайди. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу нарсаларнинг барчасини Ўзи яратгандир, уларнинг Холиқидир. Уларнинг яралишидан аввал Ўзи мавжуд бўлгандир ва улардан беҳожатдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларнинг барчасининг яратилишидан олдин қандай сифатга эга бўлган бўлса, шундай ҳолидадир.

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иорданиялик ҳамаср олимлардан Саъид Ҳавво раҳматуллоҳи алайҳи уч қисмдан иборат асарлар силсиласини режалаштирган. Бу силсила қуйидаги асарлардан иборат давоми...

2617 16:10 / 08.06.2021
учинчи мақола.Мен Умарга .Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган нарсани қиласан, дедим,.Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳар бир нарсани Расулуллоҳ давоми...

5150 16:05 / 08.10.2019
15. Қачонки, уларга очиқойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар .Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир,, дедилар. Сен .Мен давоми...

4979 05:00 / 23.01.2017
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Қиёмат куни Қуръон келиб .Эй Роббим Унга давоми...

1380 19:00 / 12 январь
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021