Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони карим дарслари (117-дарс) Осим Куфий қироати

14:00 / 29.12.2020 8118 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Осим ибн Абу Нажуд КуфийИмом Осимнинг куняси Абу Бакр. У киши машҳур қори бўлган. Таҳқиқ, балоғат, фасоҳат ва ширин овоз ила қироат қилиш билан машҳур бўлган. Имом Осим тобеъинлардан бўлиб, Ҳорис ибн Ҳассон Бакрий, Рифоъа ибн Ясрибийдек саҳобалардан ривоят қилгани айтилади. Қуръони Карим қироатини Зирр ибн Ҳубайшдан, имом Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумонинг устозлари Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабиб Суламий ва кўплаб тобеъинлардан олган. 

Имом Осим раҳматуллоҳи алайҳи Куфада қироат илмининг шайхи, етти қорининг бири бўлган. У киши ўзида фасоҳат, таҳқиқ ва тажвидда пешқадамликни жамлаган эди. Қуръони Карим қироатида овози энг гўзал одамлардан бўлган.

Имом Осим ибн Абу Нажуд ҳижрий 127 санада Куфада вафот этган.

У кишининг икки ровийлари – Ҳафс ва Шуъба.

Ҳафс – Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғира Баззоз Куфий. Куняси Абу Амр. Бу киши имом Осимнинг ўгай ўғли бўлган. У кишининг тарбиясида ўсган. Қуръони Карим қироатини ёшлигидан имом Осимдан жуда ҳам дақиқ равишда ўрганган. 

Ҳафс ибн Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 90 йилда туғилиб, 180 санада вафот этган.

Айнан имом Осимдан Ҳафс ривоят қилган қироат ҳозирги кунда бутун олам бўйлаб тарқаган. Бизнинг диёримизда ҳам қадимдан шу қироат жорий бўлган. Бизнинг қироат имомимиз имом Осим, ровийимиз Ҳафсдир.

Шуъба – Абу Бакр Шуъба ибн Аббос ибн Солим Куфий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 95 йилда туғилиб, 193 санада вафот этган.

Шуъба ибн Аббос раҳматуллоҳи алайҳи катта имом ва амал қилувчи олим бўлган. У киши суннат илмининг имомларидан бўлган. Шуъба ибн Аббос раҳматуллоҳи алайҳи Қуръони Каримни ўн саккиз минг марта хатм қилган, имом Осим раҳматуллоҳи алайҳидан уч марта ўтказган. 

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар замон, макон, халқ, миллат, элат, мазҳаб ва йўналишнинг ўз тафсири бор, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Бутун дунёнинг, айниқса мусулмон оламининг Қуръони давоми...

3447 15:27 / 27.04.2021
Аллоҳ таоло Тоҳа сурасида шундай марҳамат қилади .Шундай қилиб, уни арабий Қуръон этиб нозил этдик ва унда ваъийдларни баён қилдик, шоядки, тақво қилсалар ёки давоми...

1789 19:00 / 04.08.2025
Қуръони Карим суралари тўрт қисмга бўлинади.1. Тивол Узун суралар.Бу қисмдаги суралар еттита Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Аъроф суралари, Анфол билан Тавба давоми...

19154 15:21 / 14.01.2020
Қуръони Карим қироатида мусулмонлар орасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ихтилофларни йўқ қилиш учун ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида жамланган давоми...

6094 16:07 / 19.11.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021