Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони карим дарслари (121-дарс) «Тайсир»даги етти қироатнинг санади

13:30 / 26.01.2021 6864 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Ибн Касир қироати:

1) Ундан Муҳаммад ибн Қунбул қилган ривоят ҳақида бизга Абу Муслим Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Алий ал‑Бағдодий хабар берган. У айтганки:

«Бизга Ибн Мужоҳид хабар берган. У айтганки:

«Мен (бу ривоят билан) Қунбулга ўқиб бердим ва у айтди:

«Мен Абул‑Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Авф ал‑Қавсийга[1] ўқиб бердим ва у айтди:

«Мен Абул Ихрит Ваҳб ибн Возиҳга ўқиб бердим ва у айтди:

«Мен Исмоил ибн Абдуллоҳ ал‑Қистга ўқиб бердим ва у айтди:

«Шибл ибн Аббод ва Маъруф ибн Мушконга ўқиб бердим. Улар: 

«Биз Ибн Касирга ўқиб берганмиз», дейишган».

(Абу Амр ад‑Доний айтади:)

«Мен ушбу ривоят билан Қуръоннинг ҳаммасини Форис ибн Аҳмад ал‑Ҳимсий[2] ал‑Муқрий аз‑Зарирга ўқиб бердим. У айтди:

«Мен бу ривоят билан Абдуллоҳ ибн Ҳусайн ал‑Бағдодийга ўқиб бердим. У айтди:

«Мен Муҳаммад ибн Мужоҳидга ўқиб бердим. У айтди:

«Мен Қунбулга ўқиб бердим».

2) (Ибн Касирдан) Аҳмад ал‑Баззийнинг ривояти:

«Бизга бу ривоят ҳақида Муҳаммад ибн Аҳмад ал‑Котиб хабар берди ва айтди:

«Бизга Аҳмад ибн Мусо хабар берди ва айтди:

«Бизга Наср[3] ибн Муҳаммад аз‑Заббий хабар берди ва айтди:

«Бизга Абу Базза[4] хабар берди ва айтди:

«Мен Икрима ибн Сулаймон ибн Умайр (бир нусхада Омир)га[5] ўқиб бердим ва у айтди:

«Мен Исмоил ибн Абдуллоҳ ал‑Қистга ўқиб бердим ва у айтди:

«Мен Ибн Касирнинг ўзига ўқиб бердим. Баззий мана шундай деган».

(Абу Амр ад‑Доний айтади:)

«Мен бу ривоят билан Қуръоннинг ҳаммасини Абулқосим Абдулазиз ибн Жаъфар ибн Муҳаммад ал‑Муқрий ал‑Форисийга ўқиб бердим. У менга айтдики:

«Мен Қуръоннинг ҳаммасини Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ан‑Наққошга ўқиб бердим. У менга айтдики:

«Мен бу ривоят билан Абу Рабиъа Муҳаммад ибн Исҳоқ ар‑Рабъийга ўқиб бердим. У айтдики:

«Мен Баззийга ўқиб бердим».[6]

Бу иккинчи тўлин ой[7] Абу Муид[8] ибн Касир ал‑Маккий Амр ибн Алқаманинг мавлоси бўлиб, тобиъийдир. Унинг асли форс авлодидан. У новча, йўғон, буғдойранг, кўзи кўкка мойил эди. Сочини ҳино билан бўяр эди. У саҳоба Абдуллоҳ ибн ас‑Соиб ал‑Махзумий, Мужоҳид ибн Жабр ва Дирбосда ўқиган. Абдуллоҳ ибн ас‑Соиб эса Убай ибн Каъбда ўқиган. Мужоҳид ва Дирбос иккиси Абдуллоҳ ибн Аббосда, у киши Убай ибн Каъб ва Зайд ибн Собитда ўқиган. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда ўқиганлар.

«Қуръон илмлари» китобидан

[1] Аслида ал-Қаввос.

 

[2] Аслида ал-Ҳимсий.

 

[3] «Бир нусхада مصر», дейди Абдуллоҳ ҚорийАслида Музар.

 

[4] Аслида Аҳмад ибн Абу БаззаяъниАҳмад ал Баззий.

 

[5] Тўғриси ҳам Омир.

 

[6] Баззийнинг Ибн Касиргача санади сал аввалолдин ўтди.

 

[7] Порлоқ сиймо демоқчияъни Ибн Касир.

 

[8] Аслида Абу Маъбадисми Абдуллоҳ.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат. Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи ояти охиридаги келган .Баййина, сўзидан олингандир. .Баййина, сўзи луғатда давоми...

8070 05:00 / 23.01.2017
. . Ҳорис алАъвар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Масжиддан давоми...

1034 19:00 / 26 январь
иккинчи мақолаҚуръони Карим қироатида мусулмонлар ихтилофини йўқ қилиш бўйича амалий чора кўришни ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу амалга оширганлар.Ҳа, бу улуғ давоми...

6505 19:05 / 12.11.2019
Вақт ўтиши билан Ислом давлати ҳудудлари кенгайиб, турли халқ, дин, фалсафа ва мафкурага эга одамлар ҳам Исломни қабул қилдилар ёки мусулмонлар билан аралашиб давоми...

5915 13:09 / 08.09.2020
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021