Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръондан таъсирланиш | Қуръони Карим дарслари (166-дарс)

19:00 / 18.08.2025 1447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Фурқон сурасида шундай марҳамат қилади:

«Куфр келтирганлар: «Унга Қуръон бир йўла нозил ‎қилинса эди», дедилар. Қалбингни у ‎билан саботли қилишимиз учун шундай (қилдик) ва уни ‎тартил билан тиловат қилдик», деган (32-оят).

Маълумки, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Каримни бўлиб-бўлиб нозил қилар эди. Бир оят, икки оят ёки шароитга қараб, ундан кўпроқ оят ҳам нозил бўлган. Кофирларга бу иш ҳам ёқмади.

«Куфр келтирганлар: «Унга Қуръон бир йўла нозил ‎қилинса ‎эди», дедилар».

Бу талаблари уларнинг жоҳиллиги аломатидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримни бежиз бўлак-бўлак қилиб туширмаган. Бунда кўплаб илоҳий ҳикматлар бор. Мазкур ҳикматлар ҳақида кўп гапирилган. Ушбу ояти каримада эса улардан биттаси келтирилмоқда:

«Қалбингни у ‎билан саботли қилишимиз учун шундай ‎‎(қилдик) ва уни ‎тартил билан тиловат қилдик».

Яъни, «Эй Муҳаммад, биз сенинг қалбингни Қуръон билан собит қилиш, қувватлаш учун уни бўлак-бўлак ҳолда нозил этдик ва гўзал равишда дона-дона қилиб ўқиб бердик».

Қуръон бирданига тушмасдан, бўлак-бўлак бўлиб тушар, ҳар ваҳий келганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалблари қувватланар, кучларига куч, ғайратларига ғайрат қўшилар эди.

Кофирлар буни қаёқдан билсинлар?!

Аллоҳ таоло яна:

«Кофирларга итоат этма! Уларга қарши у (Қуръон) ‎билан катта жидду жаҳд қил!», деган («Фурқон» сураси, 52-оят).

‎«Эй Пайғамбар, нима десалар ҳам, нима қилсалар ҳам, кофирларнинг гапига кирма, уларга итоат этма. Уларга қарши Қуръон билан катта жиҳод қил, ғалаба қиласан».

Дарҳақиқат, Қуръони Карим куфрга ва кофирларга қарши курашнинг асосий қуролидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари вақтида иймонга келганлар асосан Қуръондан таъсирланиб, иймон келтирганлар.

Ҳатто иймонга келмаганлари ҳам Қуръондан қаттиқ таъсирланар эдилар. Қурайш бошлиқлари кечаси бир-бирларидан беркиниб бориб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиловатларига қулоқ осганлари, ундан қаттиқ таъсирланганлари, бир-бирларини билиб қолиб, бировга айтмасликка, қайта Қуръон эшитмасликка ваъдалашганлари, шундай бўлса ҳам, кейинги кечаси қайтиб бориб, яна Қуръон тинглаганлари ҳақидаги ривоятлар маълум ва машҳур. Улардан бирини юқорида келтириб ҳам ўтдик.

Кейинги даврларда ҳам Ислом динини қабул қилганлардан кўплари «Нима учун бу динни қабул қилдингиз?» деган саволга «Қуръондан таъсирландим», деб жавоб берганлар.

Тараққий этган давлатларда турли кишиларда пайдо бўладиган руҳий таъсирланишни ўлчаш бўйича тажрибалар ўтказилган. Ана шу тажрибаларда Қуръони Каримни тинглаган ҳар қандай киши, ҳатто Аллоҳга иймон келтирмаган, араб тилини билмайдиган кишилар ҳам қаттиқ таъсирланиши замонавий асбоблар воситасида қайд этилган.

Қуръонни эшитиш, ўқиш, маъносини англаш имкони бўла туриб, унга иймон келтирмаслик учун, унга амал қилмаслик учун қандайдир бошқа махлуқ бўлиш керак, холос.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаАввал ўтган дарсларимизда муташобиҳнинг луғатдаги ва истилоҳдаги маънолари, турлари ва бошқа унга боғлиқ нарсаларни қўлдан келганича ўрганиб давоми...

8249 14:39 / 11.08.2020
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшга етганларида ёлғизликни хоҳлаб қолдилар. Макка атрофидаги тоғлардан биридаги .Ҳиро, номли ғорга кириб, бир неча давоми...

8679 18:03 / 26.11.2018
islom.uz middot 062. Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар4тўртинчи мақола4. Мусулмон умматининг уламолари бу масалада иттифоқ қилган тўртинчи нуқтаОят ва давоми...

4391 13:15 / 20.10.2020
Ва агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўйлар давоми...

5513 17:05 / 16.10.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021