Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръон олий мартабали ва серҳикмат Китобдир | Қуръони Карим дарслари (179-дарс)

19:00 / 02.12.2025 1025 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Зухруф сурасида шундай марҳамат қилади:

«Очиқ-ойдин китоб ила қасам.

Албатта, Биз уни арабий Қуръон қилдик. Шоядки ақл юритсангиз. Албатта, у ҳузуримиздаги она китобдадир, батаҳқиқ олийдир, ҳикматлидир», деган (2-4-оятлар).

Яъни, «Ақл юритасиз, деган мақсадда очиқ-ойдин Китобни араб тилидаги Қуръон қилиб юбордик.

Аллоҳ таоло Ўзининг охирги Китоби учун араб тилини танлагани ва бу Китоб татбиғи учун араб Пайғамбар ва араб халқини танлаганининг сабаблари аввал айтиб ўтилди.

Албатта, бу оятлар араблар учун шараф бўлиши билан бирга, уларнинг зиммасига жуда улкан масъулият ҳам юклайди, Қуръонга, Исломга хизмат қилишдек катта масъулиятни қўяди. Араблар ақлларини ишлатиб, ўзларига юклатилган буюк вазифани тушуниб етишлари ва унга лойиқ хизмат қилишлари лозим бўлади.

«Албатта, у ҳузуримиздаги она китобдадир, батаҳқиқ ‎олийдир, ҳикматлидир‎».

Ушбу оятда Қуръони Карим Аллоҳ таоло наздида қанчалик юксак мақомга эга экани кўриниб турибди.

«Албатта, у ҳузуримиздаги она китобдадир...».

Уламоларимиз, «Она китоб»дан мурод Лавҳул Маҳфуз», деганлар. Демак, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги Лавҳул Маҳфузда сақланган. Бу эса Аллоҳ таоло уни нақадар зўр қадрлаганини кўрсатади.

«...батаҳқиқ ‎олийдир, ҳикматлидир‎».

Яъни, Қуръон олий мартабали ва серҳикмат Китобдир.

Шунга қарамай, одамлар бу Китобни инкор қиладилар, унга шак келтирадилар ва ундан юз ўгирадилар.

Аллоҳ таоло яна:

«Албатта, у(Қуръон) сенга ҳам, қавмингга ҳам шарафдир. Ва албатта сўралурсизлар‎», деган («Зухруф» сураси, 44-оят).

«Эй Муҳаммад, ҳеч шубҳа йўқки, албатта, сенга туширилган Қуръон сен учун шон-шарафдир, шунингдек, сенинг қавмингга ҳам шон-шарафдир».

Дарҳақиқат, Қуръони Карим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга шону шараф бўлди. Ушбу абадий илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръон у зоти бобаракотнинг зикрларини бутун оламга таратди, бутун оламда миллионлаб одамларни у зотга уммат қилди. Сон-саноқсиз мўмин-мусулмонлар томонидан доимий равишда у зотга салавоту саломлар айтилиб туришига сабаб бўлди.

Шунингдек, Қуръони Карим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмларига ҳам шону шараф келтирди. Улар бутун дунёга Қуръон уммати сифатида танилдилар. Қуръонга амал қилароқ, дунёнинг пешқадам умматига айландилар. Дунёдаги барча халқлар уларга ҳавас билан қарайдиган бўлди. Улар оятдаги «ва албатта сўралурсизлар» жумласини ҳис этиб яшаганлари, Қуръон орқали ўзларига юклатилган масъулиятни бажаришга сидқидилдан ҳаракат қилганлари учун Қуръон уларга шону шараф бўлди.

Аммо афсуски, вақт ўтиши билан бу ҳис сусайди. Қавм аста-секин Қуръондан четлади. Қавм ўз зиммасига юкланган масъулиятдан ўзини тортди.

Бунинг натижасида улар дунё халқлари сафининг охирига тушиб қолдилар. Қуръон ҳам уларга шон-шараф келтирмай қўйди. Энди бу қавм шон-шарафга фақат Қуръон орқалигина эришиши мумкинлигини тушуниб етиши керак.

Энди улар тезда келадиган қиёмат кунида Қуръонни уларга шону шараф қилиб берган Зот – Аллоҳ томонидан албатта сўралишларини чуқур ҳис этишлари керак. Бу ҳис эса ўз навбатида уларни жиддий амалга чорлаши керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
14. Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни дўст тутганларни кўрмайсанми Улар сизлардан ҳам эмас, улардан ҳам эмас. Билиб туриб, ёлғонга қасам ичарлар.Аллоҳ таоло бу давоми...

5046 05:00 / 23.01.2017
Улуми Қуръон ва унга боғлиқ мавзуларда .Қуръони Каримнинг жамланиши, деганда икки маъно ифода қилинади.Биринчи маъно ndash Қуръони Каримнинг ёд олиниши ndash давоми...

6271 13:55 / 21.08.2019
Қуръони карим оятларининг маккий ва маданийсини билишга элтувчи бирданбир йўл саҳоба ва тобеъинлардан нақл қилинган ишончли ривоятлардир. Чунки Расулуллоҳ давоми...

8695 16:00 / 21.05.2019
Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди. Ботилга иймон давоми...

4584 21:14 / 12.04.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021