Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Аллоҳ бандаларининг ҳолидандан ўта хабардор | Қуръони Карим дарслари (173-дарс)

19:00 / 20.10.2025 1406 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Фотир сурасида шундай марҳамат қилади:

«Биз сенга ваҳий қилган китоб ўзидан олдинги нарсани тасдиқловчи ‎ўлароқ айни ‎ҳақдир. Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан ўта хабардор ва кўриб тургувчидир», деган (31-оят).

«Эй Муҳаммад, Биз сенга ваҳий қилган Китоб – Қуръон айни ҳақдир. Ундан бошқа ҳақ йўқ. Қуръоннинг ўзи, унинг таълимоти ва ҳукмлари ҳақдир.

Аллоҳ таолонинг ҳақ Китоби – Қуръони Карим «ўзидан олдинги нарсани тасдиқловчи‎»дир.

У ўзидан олдинги илоҳий китобларни тасдиқлаб келган. Чунки Қуръонни ҳам ўша китоб­ларни нозил қилган Зот туширган.

«Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан ўта хабардор ва кўриб ‎тургувчидир».

Уларнинг ҳар бир ишидан хабардор бўлиб, ҳар бир нарсасини яхши кўриб турибди. Вақти келганда ўзи билиб, муомала қилади.

Аллоҳ таоло яна:

«Сўнгра бу китобни бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, ‎улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор, улардан ўртачалари бор ва улардан ‎Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳам бор. Ана шу айни улуғ фазлдир», деган («Фотир» сураси, 32-оят).

Бу оят мусулмон умматининг мақоми нақадар улуғ эканини яққол кўрсатмоқда. Аллоҳ таоло ўзининг ҳақ Китобига меросхўр қилиб, барча умматлар ичидан айнан мусулмон умматини танлаб олганини айтмоқда.

«Сўнгра бу китобни бандаларимиздан танлаб ‎олганларимизга мерос қилдик».

Аллоҳ таоло Ўзининг боқий мўъжизаси бўлмиш ҳақ Китобини – Қуръони Каримни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига мерос қилиб берди. Бу иноятда шон-шараф ҳам, жуда улкан масъулият ҳам бор.

Ана шундай шон-шараф ва катта масъулият юклатилган уммат ичида турли кишилар мавжуд.

«Бас, ‎улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор»

Улар ўша шон-шарафга номуносиб ва зиммасидаги масъулиятни англаб етмаган осийлардир. Бу тоифадаги одамларнинг ёмонликлари яхшиликларидан кўп бўлади. Улар ўзларига ишониб топширилган ҳақ Китобга муносиб бўла олмай, ўзларига ўзлари зулм қилганлардир.

«Улардан ўртачалари бор‎»

Уламоларимиз «Ўртачалар» – фарз ва вожиб амалларни адо этадиган, ҳаромлардан узоқ бўлган, баъзи мустаҳабларни тарк этиб, баъзи макруҳларни қиладиган кишилардир», дейдилар.

«Улардан ‎Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ‎ҳам бор».

Улар барча фарз, вожиб ва суннат амалларни тўлиқ адо этадилар. Барча ҳаром, шубҳали ва макруҳ амаллардан узоқда бўладилар. Бунинг устига, номига яхшилик бўлса, ҳаммадан ўзиб, етиб борадилар.

«Ана шу айни улуғ фазлдир».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
«Энг муносиб жой» деганда Аллоҳ таоло Қуръони Каримни нозил этиш учун танлаган макон Маккаи Мукаррама, Мадинаи Мунаввара ва уларга боғлиқ жойларни кўзда давоми...

10890 18:36 / 06.04.2018
Замон ўзгариб, одамлар қадимги китобларнинг услуби ва тилидан узоқлашиб қолдилар. Ушбу сабаб туфайли катта уламолардан бошқалар эски тафсирлардан фойдаланишни давоми...

3614 17:30 / 11.05.2021
учинчи мақола Қуръоннинг мутавотир суннат билан насх қилиниши.Насхнинг ушбу қисми ҳақида уламолар ўртасида очиқойдин ва катта хилоф мавжуд. Имом Шофеъий, у давоми...

5863 13:40 / 28.04.2020
Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабарини берурки, албатта, ўшаларга улуғ ажр бордир.Аллоҳ таоло Ўзининг давоми...

4888 17:48 / 22.02.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021