Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (109-дарс). Ёзма маълумотни текшириш (2-қисм)

13:00 / 09.11.2020 5776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Иккинчилари: «Бизга бир қанча жамоа, жумладан, Абулҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳорун ал-Қорий хабар берган», деган.

У эса: «Бизга Абдуллоҳ ал-Ҳусайн ибн ал-Муборак ал-Зубайдий хабар берган», деган.

У эса: «Бизга Абулвақт Абдулаввал ибн Ийсо ас-Сажзий хабар берган», деган.

У эса: «Бизга Абдурроҳман ибн Муҳаммад ибн ал-Музаффар ад-Довудий хабар берган», деган.

У эса: «Бизга Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳумавайҳ хабар берган», деган.

У ва ал-Кашмийҳиний: «Бизга Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ибн Мотар ал-Фирабрий хабар берган», деган.

У эса: «Бизга имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи хабар берган», деган».

«(Умдатул Қорий» китобидан лақаб, васф ва баъзи ибораларни қисқартириб таржима қилинди).

Шу тарзда ҳар бир қўлёзмани ўз муаллифига нисбат бериш йўллари тартибга солинди. Ислом уммати ҳадисларни ёдида сақлаш билан бирга, уларни ёзувда сақлашни ҳам шараф билан бажарди.

Юқорида зикр қилинган узоқ ҳамда машаққатли изланиш ва текширувлардан кейин тўғрилигига заррача ҳам шубҳа қолмаган хабар қабул этилади. Аммо шу билан иш битди, ўша хабар хоҳлаган соҳада ва хоҳлаган ерда ишлатилаверади, дейилмайди. Балки тўғрилигига заррача ҳам шубҳа қолмаган ўша хабар ровийларининг сонига қараб учга бўлинади:

1. «Мутавотир».

Бу сўз луғавий жиҳатдан «кўплик» маъносини англатади. Уламолар истилоҳида эса бундай ҳадисларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган биринчи, иккинчи ва учинчи ҳалқа одамларининг адади ёлғонга келишувга имкон бермайдиган даражада кўп бўлиши керак. Мисол учун, бир ҳадисни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўттиз киши ривоят қилган. Худди шу ҳадисни мазкур ўттиз саҳобийдан шу қадар ёки ундан ҳам кўп ададдаги тобеъинлар, улардан эса худди шунча табаъа тобеъинлар ривоят қилганлар. Ана ўша ҳадис мутавотир ҳадис дейилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳорат қилишлари, намоз ўқишлари, рўза тутиб, ҳаж қилишлари, жумада хутба ўқишлари, азон, иқомат каби нарсалар кўп марта, кўпчилик ҳузурида бўлгани учун, булар ҳақидаги ҳадисларни ҳаддан ташқари кўп одамлар ривоят қилган. Мана шу масалаларга тегишли ҳадислар мутавотир ҳисобланади.

Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менинг номимдан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин» деган ҳадислари ва шунга ўхшаш кўпгина ҳадислар мутавотир ҳисобланади.

Мутавотир ҳадис ила собит бўлган ҳукмни инкор қилган киши кофир, бундай ҳукмни эътироф этса ҳам, лекин унга амал қилмаган одам эса гуноҳкори азим бўлади.

2. «Машҳур».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир даражасига етмайдиган саҳобий ёки саҳобиялар ривоят қилиб, улардан кўпчилик ривоят қилиб шуҳрат топган ҳадис «машҳур» дейилади.

«Машҳур» ҳадиснинг «мутавотир»дан фарқи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилувчи саҳобаларнинг сони озлигида, холос. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир», «Ислом беш нарсага бино қилингандир» каби ҳадислар машҳур ҳадислардир.

Ким машҳур ҳадис орқали собит бўлган ҳукмни инкор қилса, фосиқ бўлади. Унга амал қилмаса, гуноҳкор бўлади.

3. «Оҳод».

Бу сўз луғатда «озчилик кишилар» маъносини билдиради. Уламолар истилоҳида эса дастлабки уч асрда ровийларининг сони мутавотир даражасига етмаган ҳадисга айтилади. Оҳод ҳадис билан собит бўлган ҳукмга амал қилиш вожибдир. Унга амал қилмаган одам тарки вожиб ила гуноҳкор бўлади. Ақийда масалаларида эса оҳод ҳадисда келган хабарга ишонмаган киши Ислом доирасидан чиқмайди, аммо фосиқ бўлади.

Ислом умматининг содиқ хабарга молик бўлган иккита асосий масдари бор.

Биринчиси – Қуръони Карим.

Иккинчиси – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари.

Бошқа масдарлар ҳам ушбу икки масдарга тобе бўлади.

(Тамом)

«Сунний ақийдалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши хутба қилаётиб .Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг .Албатта, аҳли дўзахнинг энг оз азобланадигани давоми...

5517 19:09 / 02.12.2016
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлҒаффорБу исмнинг маъноси ndash кўплаб мағфират қилиб, бандаларнинг айб ва гуноҳларини Ўз фазли ила кечириб юборувчидир.Ушбу исм Қуръони давоми...

13058 08:26 / 20.04.2017
Эй аҳли китоблар Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳга нисбатан ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг расули, Марямга илқо қилган давоми...

5972 10:29 / 31.12.2017
Агар сен Аллоҳни дунёда ҳамма нарсадан кўпроқ яхши кўрсанг, синовларга тайёр тур. Бу маҳаббатнинг мукофоти жуда катта, лекин унга ўзини ҳақлигини исбот қила олган давоми...

5646 16:45 / 05.06.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021