Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (100-дарс). Муҳосаба

13:02 / 29.08.2020 5783 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Учинчи мақом муҳосаба

Муҳосаба – амалдан сўнг нафсни ҳисоб-китоб қилишдир. Нафсни тергаб туриш ўта фазилатли ишдир. Бу ишга Аллоҳ таоло амр қилган.

Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида марҳамат қилади:

ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ

 

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар бир жон эртанги кун учун нима тақдим қилганига назар солсин» (18-оят). 

«Эртанги кун»дан мурод, қиёмат. Қиёмат нисбатан жуда яқин вақт, шунинг учун ҳам у «эрта» дейилади. Демак, ҳар бир инсон қиёмат куни учун нима иш қилганини ўйлаб қўйиши керак.

Албатта, қиёмат куни мол-дунё, мансаб, насаб, ёр-дўст ёрдам бера олмайди, балки иймон, Ислом ва қилинган яхши амаллар ёрдам беради. Шунинг учун ҳар бир одам қиёматга тайёргарлигини кўриб қўйиши керак.

Бунда ўтган ишларни ҳисоб-китоб қилиб туришга амр бор. Шунинг учун ҳам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Амалларингиз тортилишидан олдин ўзингиз тортинг», деган.

Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади:

ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ

 

«Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, зафар топсангиз» (31-оят).

Тавба хато ва айб саналган амални қилиб бўлгандан кейин унга афсус-надомат чекишдан бошланади.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي الْيَوْمِ إِلَيْهِ مِائَةَ مَرَّةٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Мен ҳар куни Унга юз марта тавба қиламан», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

عَنِ الْأَغَرِّ الْمُزَنِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّهُ لَيُغَانُ عَلَى قَلْبِي، وَإِنِّي لَأَسْتَغْفِرُ اللهَ فِي الْيَوْمِ مِائَةَ مَرَّةٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

Ағарр ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қалбимни булут босади. Ва албатта, мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтаман», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ

 

«Қачон тақво қилувчиларга шайтондан бир шарпа етса, улар албатта зикр қиларлар, бас, қарабсанки, улар кўрувчи бўлиб турибдилар» (201-оят).

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу кеч кирса, ўз оёғига дарра билан ура туриб: «Бугун нима иш қилдинг?» дер экан.

Маймун ибн Меҳрон дейди: «Ўзини ўзи шеригидан кўра қаттиқроқ тергамаган одам тақводорлардан бўла олмайди. Ишни қилиб бўлгандан кейин шериклар бир-бирларини тергайдилар-ку!»

Абдуллоҳ ибн Саломнинг бир боғлам ўтин орқалаб кетаётганини кўрганлар: «Эй Абу Юсуф! Болаларинг ва ғуломларинг кўтарса ҳам бўларди-ку?» дедилар.

«Нафсимни текшириб кўрмоқчи бўлдим, қани, ёқтирармикан ёки йўқми» деди у.

Ҳасан Басрий: «Мўмин киши ўз нафсини Аллоҳ таоло учун тергаб туради. Бу дунёда ўзларини тергаб турган қавмларнинг у дунёда ҳисоби осон бўлади. Бу дунёда ишни ҳисоб-китобсиз қилганларнинг ҳисоби қиёмат куни машаққатли бўлади», деган.

 «Ва маломатчи нафс билан қасам» оятининг тафсирида Ҳасан: «Мўминнинг фақат нафсини маломат қилиб турганини кўрасан: “Бу сўзим ила нимани ирода қилдим?», «Бу еганим ила нимани ирода қилдим?», «Бу ичганим ила нимани ирода қилдим?..» Фожир эса ўзини ўзи тергамай кетаверади», деган.

(Давоми бор)

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу фарзандларидан бирига .Болагинам Аллоҳ таолодан шундай хавф қилгинки, агар сен Унинг ҳузурига ер аҳлининг барча ҳасанотларини давоми...

3795 19:00 / 08.10.2023
Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо .Қуръондаги сабр уч турлидир Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Унга юз даража берилади. Аллоҳ таоло ҳаром қилган давоми...

2904 19:00 / 09.06.2024
Солиҳлик араб тилида .салоҳ, деб айтилади ва .фасод,бузуқликнинг аксини ифода қилади. .Ислоҳ, ndash .тузатиш, маъносини билдиради. Бу сўзнинг бизнинг тилимиздаги давоми...

938 19:00 / 25.10.2025
Молик ибн Динор ҳикоя қиладиҲаётимнинг аввалини ичкиликка берилиб, Аллоҳга осийлик ила бошладим. Одамларга зулм қилардим, уларни ҳаққини ердим, судхўрлик давоми...

6791 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021