Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (145-дарс) Қуръон услубининг гўзаллиги

19:00 / 17.07.2021 3676 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Каҳф сурасининг сўнгги оятида шундай марҳамат қилади:

«Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман, холос. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта илоҳ экани ваҳий қилинур. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига ҳеч кимни шерик қилмасин», дегин» (110-оят).

Қуръон услубининг гўзаллиги ва унинг баёнининг мўъжизакорлигини қаранг! Аввало, мулкда шерикликнинг йўқлиги Бану Исроил, яъни Исро сурасининг 111-оятида зикр қилиниб, сўнг ҳукмда ширк келтириш Каҳф сурасининг 26-оятида нафий (манфий) этилди ва ниҳоят, Каҳф сурасининг охирида эса ибодатда шерикликнинг йўқлиги зикр этилмоқда. 

Чунки ибодат ва бўйин эгиш ҳукмдан кейин бўлади. Ҳукм эса ҳоким мулкка ва ҳукмга эга бўлганидан кейингина ижро этилади. Бунга тасарруфдаги ширк ҳам киради. Чунки тасарруф ҳам мулкдан кейин имкони бўладиган нарсадир. 

Халқ(яратиш)даги ширк келтириш. 

Қуръони Каримда шундай дейилган:

«Сен: «Менга Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётган шерикларингизнинг хабарини беринг-чи?! Менга кўрсатинглар-чи, улар ерда нимани яратдилар?! Ёки уларнинг осмон­ларда иштироклари борми?!» деб айт» (Фотир сураси, 40-оят). 

«Сен: «Аллоҳдан ўзга сиғинаётган нарсаларингизнинг хабарини беринг-чи, менга кўрсатинг-чи, улар ердан нимани яратдилар? Ёки осмонларда иштироклари борми?» деб айтгин» (Аҳқоф сураси, 4-оят).

Бу икки оятда мушрикларга қўрқитиш ва дўқ уриш йўли билан: «Аллоҳдан бошқа дуо ила илтижо қилаётган олиҳаларингизда халқ қилувчилик – яратувчилик сифати топиладими? Ёки осмонларни яратишда уларнинг Аллоҳ билан бирга шериклик қилганлари борми?» Яъни «Ўзлари мустақил равишда ёки Аллоҳ билан шерикликда бирор нарса яратганларми? Йўқ, алабатта, йўқ!» дейилмоқда. 

Аллоҳ таоло айтади: 

«Албатта, Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар» (Ҳаж сураси, 73-оят). 

«Ёки улар Аллоҳга У яратган махлуқотларга ўхшаш махлуқотларни яратганларни шерик қилиб олдилар-у, уларга яратилган махлуқотларга ўхшаш кўринмоқдами? «Барча нарсанинг яратувчиси Аллоҳдир. Ва У ягонадир, Қаҳҳордир», дегин» (Раъд сураси, 16-оят). 

Итоатда ширк келтириш. 

Қуръони Каримда: 

«Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар», дейилган (Анъом сураси, 121-оят). 

Бас, Аллоҳ таолонинг итоатига муқобил равишда Аллоҳдан ўзгага итоат қилиш ширкдир. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Холиққа маъсият қилишда махлуққа итоат йўқ», деганлар

Ташриъдаги ширк келтириш. 

Қуръони Каримда:

«Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шериклари борми?!» дейилган (Шууро сураси, 21-оят).

Бас, савоб умидида ёки гуноҳ қўрқинчида адо этмоқ ёки тарк этмоқ учун ҳар бир янги чиқарилган, ихтиро қилинган иш, унга Қуръон ва Суннатдан далил бўлмаса, бу ташриъ – қонунчилик бобида ширк келтириш бўлади.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаёт учун зарур бўлган нарсалардаги зоҳидлик қуйидагилар 1. Таомдаги зоҳидлик. Бунда зоҳид очликни даф қилишга кифоя қилувчи ва баданига мувофиқ таом билан давоми...

3397 19:00 / 01.04.2023
Ҳар бир мўминмусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири бахилликдир..Бахиллик, луғатда карамлилик ва сахийликнинг зиддидир.Уламолар давоми...

4732 19:00 / 18.04.2022
Кунларнинг бирида бир гала қурбақаларнинг тўдасидан иккитаси чуқурликка тушиб кетибди. Ночор аҳволга тушиб қолган бечоралар юқорига сакрайверибдилар. Барча давоми...

6132 11:15 / 17.07.2018
Зоҳидликка қизиққан бир киши балиқ овлаб ҳаёт кечирар экан. Бир куни у иккита балиқ овлабди. Бирини пишириб еб, иккинчисини келажак учун асраб қўйишга қарор давоми...

3756 19:00 / 22.04.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021