Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Неъматларнинг тақсими | Тазкия дарслари (274-дарс)

19:00 / 24.03.2024 2880 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматлари беҳисоб экани ҳеч кимга сир эмас. У Зотнинг Ўзи Иброҳим сурасида: «Агар Аллоҳнинг неъматини санасангиз, адоғига ета олмайсиз», деган (34-оят).

Уламолар неъматларни уч асосий қисмга тақсимлаганлар:

1. Дунёвий: соғлик, офият ва ҳалол мол кабилар.

2. Диний: иймон, Ислом, Аллоҳ таолонинг маърифати, тақво, илм ва амал кабилар.

3. Ухровий: оз амалга кўп савоб берилиши каби.

Шокирларнинг даражалари:

1. Авомларнинг даражаси. Улар фақат Аллоҳнинг неъматларига шукр қиладилар.

2. Хосларнинг даражаси. Улар неъматларга ва кулфатларга шукр қиладилар.

Имом Термизий Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:

«Аллоҳ таоло: «Эй ўлим фариштаси, сен бандамнинг фарзандининг, кўз қорачиғининг, қалбининг самарасининг жонини олдингми?» дейди. Фаришта: «Ҳа», дейди. Аллоҳ: «У нима деди?» деб сўрайди. Фаришта: «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди», деганлар.

Имом Ҳоким келтирган ривоятда айтилади:

«Жаннатга биринчи чақириладиганлар Аллоҳ азза ва жаллага енгиллик ва оғирликда ҳамд айтадиганлардир».

3. Хосларнинг хосларининг даражаси. Улар фақат Аллоҳнинг Ўзига шукр қиладилар. Неъматни ҳам, кулфатни ҳам кўрмайдилар.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради. 2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради. 3. давоми...

2180 19:00 / 11.05.2024
. ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, умматим қиёмат куни таҳорат асаридан пешона ва давоми...

5803 13:45 / 15.02.2020
.Таваккул, луғатда .вакола, вакил қилиш сўзидан олинган бўлиб, бир ишда бошқага суянишга далолат қилади. Яъни, ўша ишда ўзи ожиз қолиб, бошқага эътимод қилиш давоми...

3327 19:00 / 08.05.2023
Имом Ғаззолий содиқликнинг олти маъноси ҳақида батафсил сўз юритганлар 1. Тилдаги содиқлик. Бу маъно фақат хабарларга ва хабарни ўз ичига олган маъноларга боғлиқ давоми...

3311 19:00 / 04.03.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021