Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Хавф ва қўрқув маъносидаги оятлар | Тазкия дарслари (255-дарс)

19:00 / 11.11.2023 3165 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унинг Расулига иймон келтиринглар. У Зот Ўз раҳматидан сизларга икки ҳисса беради ва юришингиз учун нур беради ҳамда сизларни мағфират қилади. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Ҳадид сураси, 28-оят).

Иймон келтиргач, албатта тақво ҳам қилиш керак. Тақвосиз иш битмайди. 

Шунингдек, Аллоҳга иймон келтириб, У Зотга тақво қилишнинг зимнида У Зотнинг Расули Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш ҳам бор, бусиз мутлақо мумкин эмас. 

Агар ким Аллоҳга иймон келтириб, У Зотга тақво қилиб ва У Зотнинг Расули Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирса, унга Аллоҳ таоло мукофот беради.

«У Зот Ўз раҳматидан сизларга икки ҳисса беради ва юришингиз учун нур беради ҳамда сизларни мағфират қилади. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир»

 Демак, ундай кишига Аллоҳ таоло Ўз раҳматидан бир ҳисса эмас, икки ҳисса берар экан.

«…ва юришингиз учун нур беради…»

Бу неъмат Аллоҳ таолонинг энг улкан неъматидир. Инсоннинг икки дунё саодат йўлига юриши учун жоҳилият зулматларини ёритувчи нури бўлиши ниҳоятда аҳамиятли ва зарурдир. 

Аллоҳ таоло ана шундай нурни фақат Ўзига иймон келтириб, тақво қилган ва Расули Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирганларга ваъда қилмоқда.

«…ҳамда сизларни мағфират қилади. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».

Бу ҳол ҳам Муҳаммад алайҳиссалом умматларининг бахтли ва бошқа умматлардан афзал эканига далолатдир.

Аллоҳ таоло таъкидлаб айтадики:

ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар бир жон эртанги кун учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир» (Ҳашр сураси, 18-оят).

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминларга улар учун маҳбуб бўлган нидо билан мурожаат қилиб, уларни Ўзига тақво қилишга чақирмоқда.

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар!»

Аллоҳга тақво қилиш Ундан қўрқишдир. Аллоҳдан қўрқиш эса гуноҳ ишларни тарк этиш билан ва савоб ишларни кўплаб қилиш билан ҳосил бўлади.

«Ҳар бир жон эртанги кун учун нима тақдим қилганига назар солсин».

«Эртанги кун»дан мурод қиёмат. Қиёмат нисбатан жуда яқин вақт, шунинг учун ҳам у «эрта» дейилади. Демак, ҳар бир инсон қиёмат куни учун нима иш қилганини ўйлаб қўйиши керак. Албатта, қиёмат куни мол-дунё, мансаб, ҳасаб-насаб, ёр-дўст ёрдам бера олмайди, балки иймон, Ислом ва қилинган яхши амаллари ёрдам беради. Шунинг учун ҳар бир одам қиёматга тайёргарлигини кўриб қўйиши керак.

Оятнинг охирида Аллоҳ таоло яна бир бор тақвога буюради.

«Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир».

Бу таъкид тақвонинг ниҳоятда аҳамиятли эканини билдиради.

Шу билан бирга, Аллоҳ таоло ким тақво қилаётгани ва ким қилмаётганини билиб туриши ҳам таъкидланмоқда.


«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тавба қилиш банда учун вожиблиги ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп. Намуна учун баъзиларини зикр қиламиз. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Барчангиз давоми...

2446 19:00 / 23.11.2024
Тавба улкан ибодатдир. Шу сабабли, унинг қабул бўлиши учун бир қанча шартлар мавжуд. Тавбанинг шартларига амал қилинсагина у қабул бўлади. Тавбанинг тўртта шарти давоми...

8515 05:00 / 01.03.2017
Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо .Қуръондаги сабр уч турлидир Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Унга юз даража берилади. Аллоҳ таоло ҳаром қилган давоми...

2963 19:00 / 09.06.2024
. ,. .Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абзодан, у отасидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тонг оттирсалар, .Асбаҳнаа давоми...

3441 14:07 / 18.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021