Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Неъматларнинг тақсими | Тазкия дарслари (365-дарс)

19:00 / 07 февраль 580 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматлари беҳисоб экани ҳеч кимга сир эмас. У Зотнинг Ўзи Иброҳим сурасида: «Агар Аллоҳнинг неъматини санасангиз, адоғига ета олмайсиз», деган (34-оят).

Уламолар неъматларни уч асосий қисмга тақсимлаганлар:

1. Дунёвий: соғлик, офият ва ҳалол мол кабилар.

2. Диний: иймон, Ислом, Аллоҳ таолонинг маърифати, тақво, илм ва амал кабилар.

3. Ухровий: оз амалга кўп савоб берилиши каби.

Шокирларнинг даражалари:

1. Авомларнинг даражаси. Улар фақат Аллоҳнинг неъматларига шукр қиладилар.

2. Хосларнинг даражаси. Улар неъматларга ва кулфатларга шукр қиладилар.

Имом Термизий Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:

«Аллоҳ таоло: «Эй ўлим фариштаси, сен бандамнинг фарзандининг, кўз қорачиғининг, қалбининг самарасининг жонини олдингми?» дейди. Фаришта: «Ҳа», дейди. Аллоҳ: «У нима деди?» деб сўрайди. Фаришта: «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди», деганлар.

Имом Ҳоким келтирган ривоятда айтилади:

«Жаннатга биринчи чақириладиганлар Аллоҳ азза ва жаллага енгиллик ва оғирликда ҳамд айтадиганлардир».

3. Хосларнинг хосларининг даражаси. Улар фақат Аллоҳнинг Ўзига шукр қиладилар. Неъматни ҳам, кулфатни ҳам кўрмайдилар.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Зуҳд, сўзи аслида .оз нарса, маъносини билдиради. Зуҳд рағбатнинг тескарисидир. У бир нарсани тарк қилиш ва ундан юз ўгиришни англатади. Уламолар истилоҳида .зуҳд, давоми...

3744 19:00 / 13.03.2023
Вирдлар тонг саҳардан бошланади. Субҳ чоғи шарафли ва баракали вақтдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Таквир сурасида субҳ ила қасам ичган.Нафас олиб кириб келган давоми...

7374 13:30 / 27.06.2020
Илмнинг фойдалари сонсаноқсиз эканини ҳамма яхши билади. Бу ўринда биз диний илмларнинг баъзи фойдаларини қисқача эслаб ўтамиз1.Илм орқали Аллоҳ танилади, Унга давоми...

5405 13:30 / 18.01.2020
Одатда одамлар яхшилик матлуб эканлиги ҳақида ихтилоф қилмайдилар, балки яхшилик нима эканлиги ҳақида ихтилоф қиладилар. Ҳар ким ўзининг йўлини яхши деб давоми...

6427 21:00 / 15.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021