Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 184-дарс. Бахилларга ажойиб маслаҳат

19:05 / 16.05.2022 4295 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бахилликнинг асосий сабаби молга бўлган ортиқча муҳаббатдир. Бу муҳаббатнинг икки сабаби бор:

Биринчиси – орзуни узун қилган ҳолда молсиз эришиб бўлмайдиган шаҳватларга муҳаббат қўйиш. Умиди узун бўлмаса, бола-чақаси ҳам узун орзу ўрнига ўтаверади.

Иккинчиси – молнинг ўзига муҳаббат қўйиш.

Баъзи одамларнинг бир умрга етиб, ортадиган мол-мулки бўлади. Ўзи қариб, бир оёғи тўрда-ю, бир оёғи гўрда аҳволда бўлади. Шунда ҳам ўзига вожиб бўлган молни чиқармайди, садақа ҳам қилмайди. Ўлса, моли душманларига қолишини ёки зое бўлишини ҳам билади. Бу давоси йўқ дарддир.

Бу худди бир одамни яхши кўриб юриб, унинг элчиси келганда маҳбубни қўйиб, элчини яхши кўриб қолган одамга ўхшайди. Зотан, мол-дунё ҳожатларни чиқарувчи элчидир. Ҳожатини эсидан чиқариб, воситанинг ўзига муҳаббат қўйиш залолатдан бошқа нарса эмас.

Ҳар бир нарсанинг иложи унинг зидди билан бўлади. Шаҳватларга берилиш қаноат ва сабр билан даволанади. Умидни узун қилиш ўлимни кўп эслаш билан даволанади.

Ўзида бахиллик дардининг аломатларини сезган одам унинг ёмонлиги ҳақидаги оят ва ҳадисларни кўп ўқиб юрсин. Бахилликнинг зарарлари ва оқибатини эсга олсин. Сахийликни эсга солувчи оят ва ҳадисларни ўқиб, амалини шунга тўғриласин.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири ҳирс ва тамагирликдир.Мусулмон инсон молу дунёга ҳирс қўймайди ва давоми...

5336 05:00 / 28.02.2017
Банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан бири осийликдир. .Осийлик,, .исён,, .маъсият, сўзлари бир ўзакдан бўлиб, луғатда .тоатдан чиқиш, деган маънони давоми...

4894 19:00 / 21.08.2021
Биз аввало юртимиз қадимда барча исломий илмларга улкан ҳисса қўшган ва бошқаларга устоз ҳамда ўрнак бўлган юрт эканини англаб етишимиз лозим.Биз имом Бухорий, давоми...

5057 16:05 / 19.10.2019
Бу йўлга киришнинг бошланғич нуқтаси кишида ҳимматнинг қўзғалиши билан бўлади. Тасаввуф йўлига киришга ҳиммат қилган одам ўзига муршид ахтара бошлайди. Агар давоми...

6192 21:00 / 03.05.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021