Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (114-дарс). Оз гапириб, кўп эшитинг!

14:24 / 12.12.2020 6157 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тилдан келадиган офатлар кўп ва турли-туман бўлиб, улар қалбни сархуш қилади. Одам табиатида ҳам уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутулишнинг энг осон йўли жим туриш орқали бўлади. Бу жуда катта фазилатдир. Жим туриш ҳимматни жамлайди ва фикрни софлайди.

Бу ҳақда бир қанча ҳадислар келган.

عَنْ سَهْلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ يَضْمَنُ لِي مَا بَيْنَ رِجْلَيْهِ وَمَا بَيْنَ لَحْيَيْهِ ضَمِنْتُ لَهُ بِالْجَنَّةِ». رَوَاهُمَا الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсанинг ва икки жағи орасидаги нарсанинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар».

Икковини Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ فِي سَفَرٍ فَأَصْبَحْتُ يَوْمًا قَرِيبًا مِنْهُ وَنَحْنُ نَسِيرُ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَخْبِرْنِي بِعَمَلٍ يُدْخِلُنِي الْجَنَّةَ وَيُبَاعِدُنِي عَنِ النَّارِ، قَالَ: «لَقَدْ سَأَلْتَنِي عَنْ عَظِيمٍ وَإِنَّهُ لَيَسِيرٌ عَلَى مَنْ يَسَّرَهُ اللهُ عَلَيْهِ: تَعْبُدُ اللهَ وَلَا تُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا، وَتُقِيمُ الصَّلَاةَ، وَتُؤْتِي الزَّكَاةَ، وَتَصُومُ رَمَضَانَ، وَتَحُجُّ الْبَيْتَ»، ثُمَّ قَالَ: «أَلَا أَدُلُّكَ عَلَى أَبْوَابِ الْخَيْرِ: الصَّوْمُ جُنَّةٌ، وَالصَّدَقَةُ تُطْفِىءُ الْخَطِيئَةَ كَمَا يُطْفِىءُ الْمَاءُ النَّارَ، وَصَلَاةُ الرَّجُلِ مِنْ جَوفِ الَّليْلِ». قَالَ: ثُمَّ تَلَا ﮋ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮊ حَتَّى بَلَغَ ﮋﮬﮊ، ثُمَّ قَالَ: «أَلَا أُخْبِرُكَ بِرَأْسِ الْأَمْرِ كُلِّهِ وَعَمُودِهِ وَذِرْوَةِ سَنَامِهِ؟» قُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «رَأْسُ الْأَمْرِ الْإِسْلَامُ، وَعَمُودُهُ الصَّلَاةُ، وَذِرْوَةُ سَنَامِهِ الْجِهَادُ». ثمَّ قَالَ: «أَلَا أُخْبِرُكَ بِمِلَاكِ ذَلِكَ كُلِّهِ؟» قُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: فَأَخَذَ بِلِسَانِهِ قَالَ: «كُفَّ عَلَيْكَ هَذَا». فَقُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللهِ، وَإِنَّا لَمُؤَاخَذُونَ بِمَا نَتَكَلَّمُ بِهِ؟ فَقَالَ: «ثَكِلَتْكَ أُمُّكَ يَا مُعَاذُ، وَهَلْ يَكُبُّ النَّاسَ فِي النَّارِ عَلَى وُجُوهِهِمْ أَوْ عَلَى مَنَاخِرِهِمْ إِلَّا حَصَائِدُ أَلْسِنَتِهِمْ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Имом Термизий Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Бир куни юриб бораётганимизда у зотга яқинлашиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим.

«Батаҳқиқ, буюк нарсани сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Ҳамда намозни қоим қиласан. Закотни адо қиласан, Рамазон(рўзаси)ни тутасан, Байтни ҳаж қиласан, – дедилар. Сўнгра: – Сени яхшилик эшикларига далолат қилиб қўяйми: рўза сақловчидир. Садақа худди сув оловни ўчиргандек хатоларни ўчиради. Кишининг тун ичида ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир», деб «Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур», оятини тиловат қилдилар. 

Сўнгра эса: «Сенга ишнинг боши, умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.

«Ишнинг боши Исломдир. Унинг умуртқа поғонаси намоздир. Унинг ўркачининг чўққиси эса жиҳоддир, – дедилар. Сўнгра дедилар: – Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?»

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. Бас, у зот тилларини ушлаб:

«Мана буни тийгин!» дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Набийси, биз гапирган нарсамиз учун ҳам (иқобга) олинамизми?» дедим мен.

«Онанг азангни тутсин, эй Муъоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан (ёки тумшуқлари ила) туширмаса, нима туширар эди!» дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Тилдан кўра қамоқда туришга ҳожатлироқ нарса йўқ», деган.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: «Кам сўзла, кўп тингла. Оз гапириб, кўп эшитишинг учун сенга битта оғиз, иккита қулоқ берилган».

Мухаллад ибн Ҳусайн: «Эллик йилдан бери узр айтишга сабаб бўладиган бирор оғиз сўз айтмадим», деган экан.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча нарса машийъатга суянади. У эса ҳеч нарсага суянмайди.Ушбу ҳикматдаги .машийъат,дан мурод Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳишидир. .Машийъат, ва .ирода, давоми...

6196 00:25 / 11.05.2017
.Сабр, сўзининг маъноларидан бири .танглик ила ўзини тутиб туриш,дир. Ушбу мақомда биз учун сабрнинг худди шу маъноси зарур. Сабрнинг истилоҳий маъноси ҳақида давоми...

178 19:00 / 14 февраль
КибрГуноҳга битта тавба балки кифоя қилади, аммо тоатга мингта тавба ҳам етмаслиги ҳам мумкин. Гуноҳ қилган киши тавба қилса, Аллоҳу таоло уни мағфират қилади. давоми...

5081 00:02 / 15.03.2017
Ҳикоя қиладиларки Бир одам чўлда кезиб юраркан, бир бадбашарани кўради ва ундан .Сен кимсан, ndash деб сўрайди. Бадбашара .Мен сенинг ёмон амалларингман, ndash дейди. У давоми...

4735 14:22 / 27.10.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021