Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 137-дарс. Билимсиз, лаёқатсиз кишилар диний ишларга аралашмасин!

16:00 / 22.05.2021 5239 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билимсиз равишда фатво бераётганлар қанчалар кўп. «Намоз ўқимаса ҳам бўлаверар экан», «Ароқни ичиш эмас, маст бўлиб кўчада тўполон қилиш ҳаром экан», «У экан, бу экан», деган гапларни айтадиганлар ҳар қадамда учраб туради. 

Баъзи бир чаласаводлар эса икки-уч оғиз нарсани ёдлаб олиб, мусулмонларнинг ярмидан кўпини кофир ёки мушрикка, дунёдаги аксар нарсаларни ҳаромга чиқариб юборадилар. 

Билиб туриб, тўғрисини айтмайдиганлар ҳам оз эмас. Дунёнинг мансабини ўйлаб, бойларга ва зўравонларга яхши кўринаман деб, шариатнинг ҳукмини эмас, ўшаларнинг хоҳишини айтаётганлар ҳам ҳаммага маълум. 

Бу икки ҳолат ҳам ўз эгалари ва мусулмонлар бошига кўпгина бало-офатлар ёғдириши турган гап. Бундай бало-офатлардан қутулиш учун ҳар ким ўз чегарасини билиши керак. 

Билмаган, лаёқатсиз кишилар инсоф қилиб диний ишларга аралашмаслиги, фатво беришга ўтмаслиги фарз. Ким фатво бермоқчи бўлса, хато гапни айтса, гуноҳи ўзининг бўйнига бўлишини ўйлаб қўймоғи лозим.

Билган кишилар эса Ислом таълимотларини, шариат ҳукмини, билган нарсасини тўғрилигича етказишлари лозим. Агар тўғрисини айтиш жонига таҳдид соладиган бўлса, унда жим турсин. Лекин ёлғон гапириб, тўғри нарсани била туриб тескарисини айтмасин. 

Билмаган одамнинг бир оғиз сўзи қанчадан-қанча одамларнинг залолатга кетишига, гуноҳга ботишига сабаб бўлади. Беш кунлик дунёнинг матоҳини деб, ўзининг ҳам, ўзгаларнинг ҳам охиратини куйдирмасин.

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Одамларга фақат амир ёки маъмур, ёки риёкор томонидангина гапирилади», дедилар». 

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Ҳақиқий исломий жамиятда мусулмонларга ичларида Исломни яхши билган, тақводор, илмли, ақл-фаросатли ва бир қанча етук сифатларга эга бўлган чин мусулмон киши амир бўлади. 

Биринчи навбатда мусулмонларга амри маъруф, наҳйи мункар, ваъз-насиҳат қилиш ҳуқуқига ана ўша амир ҳақлидир. 

Иккинчи ўринда эса масъул киши тарафидан шу ишга амр қилинган шахс ҳақлидир. Бундай шахслар шаръий илмларни тўлиқ ўрганиб, расмий ижозат – шаҳодатнома ёки маълум ва машҳур уламоларнинг рухсатини олган киши бўлади. 

Ана шундай кишиларгина мусулмонларга ваъз-насиҳат, иршод, амри маъруф ва нахйи мункар қилишлари мумкин. 

Агар бу ишни мазкур сифатларга эга бўлмаган кишилар қилсалар, риёкорлик учун қилган бўладилар. Ўзларини билимдон қилиб кўрсатиш учун риёкорлик қилаётган бўладилар. 

Ушбу риёкорлик йўли билан мусулмонлар ичида обрў қозонмоқчи, уларнинг ишончига, ҳурматига сазовор бўлмоқчи бўладилар. Аслида эса алдамчилик қиладилар. Мусулмонликни қуруқ гап билан эмас, чин ихлос билан, Исломга амал қилиш билан тарғиб этиш лозим.

Афсуски, ичимизда шу қабилдаги риёкорлар жуда ҳам кўп. Оқкўнгил мусулмонлар ҳақиқий олим ким, риёкор, қаллоб ким, буни яхши билиб олишлари керак. 

Бунинг учун Исломни ўрганиш, ҳақ-ноҳақ гапларни фарқлай билиш, гапираётганларнинг Исломга амал қилишига қараш керак. Ҳақиқий уламоларга қулоқ осиб, риёкорлардан сақланиш лозим. 

Ноўрин саволлар сўраш ҳам тил офатларидан биридир. Бу борада ҳам асл қоидаларни билиб олиб, уларга амал қилиш лозим.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаёнинг ҳақиқатиАлбатта, ҳаё барча ёқимли ишни қилишга ва барча ёқимсиз, ҳунук ишни қилмасликка ундовчи хулқдир. Ҳаё нафсдаги мақталган сифатлардан биридир. У давоми...

3829 05:00 / 01.03.2017
Руҳий тарбия илмида .риёзат, деб нафсни чиниқтириш мақсадида нафсни Аллоҳнинг тоатида чиниқтиришга айтилади.Гўзал хулқ анбиёлар ва сиддиқларнинг сифатидир. Ёмон давоми...

5821 13:11 / 17.10.2020
Шаръий истилоҳда катта гуноҳлар .кабийра,, кичик гунолар .сағийра, дейилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан давоми...

2576 19:00 / 20.12.2024
Оилада ёки жамиятда содир бўладиган каттакичик жанжалларни диққат билан кузатилса, барчасининг сабаби кўпинча қўпол сўз ва муомала бўлиши муқаррар. Бир киши давоми...

4450 05:00 / 28.02.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021