Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Қачон намозга келсангиз, ўзингизга оҳисталикни лозим тутинглар | Тазкия дарслари (345-дарс)

19:00 / 13.09.2025 1375 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَال:َ بَيْنَمَا نَحْنُ نُصَلِّي مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذْ سَمِعَ جَلَبَةَ رِجَالٍ، فَلَمَّا صَلَّى قَالَ: «مَا شَأْنُكُمْ؟» قَالُوا: اسْتَعْجَلْنَا إِلَى الصَّلَاةِ، قَالَ: «فَلا تَفْعَلُوا، إِذَا أَتَيْتُمُ الصَّلَاةَ فَعَلَيْكُمْ بِالسَّكِينَةِ، فَمَا أَدْرَكْتُمْ فَصَلُّوا، وَمَا فَاتَكُمْ فَأَتِمُّوا». رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. Ул зот бирдан одамларнинг тапир-тупурини эшитиб қолдилар ва намозни ўқиб бўлиб:

«Сизга нима бўлди?» дедилар.

«Намозга шошилдик», дейишди.

«Ундай қилманглар. Қачон намозга келсангиз, ўзингизга оҳисталикни лозим тутинглар. Етганингизни ўқиб, ўтганини тўлдириб ўқинглар», дедилар».

Учовлари ривоят қилишган.

وَفِي رِوَايَةٍ: «إِذَا سَمِعْتُمُ الْإِقَامَةَ فَامْشُوا إِلَى الصَّلَاةِ، وَعَلَيْكُمْ بِالسَّكِينَةِ وَالْوَقَارِ، وَلَا تُسْرِعُوا، فَمَا أَدْرَكْتُمْ فَصَلُّوا، وَمَا فَاتَكُمْ فَأَتِمُّوا». وَفِي أُخْرَى: «إِذَا ثُوِّبَ بِالصَّلَاةِ فَلَا يَسْعَ إِلَيْهَا أَحَدُكُمْ، وَلَكِنْ لِيَمْشِ وَعَلَيْهِ السَّكِينَةُ وَالْوَقَارُ، صَلِّ مَا أَدْرَكْتَ، وَاقْضِ مَا سَبَقَكَ».

Бошқа бир ривоятда:

«Қачон иқомани эшитсангиз, намозга ўзингизга оҳисталик ва виқорни лозим тутган ҳолингизда боринг. Шошилманг. Бас, намозни етган жойингиздан ўқинг, ўтган жойни ўзингиз тамомланг», дейилган.

Яна бир ривоятда:

«Қачон намозга саф тортилса, бирортангиз унга югургилаб бормасин. Лекин ўзига оҳисталик ва виқорни лозим тутган ҳолида юриб борсин. Намозни етган жойидан ўқи. Сендан ўтганини қазо қил», дейилган.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّهُ دَفَعَ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ عَرَفَةَ، فَسَمِعَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ زَجْرًا شَدِيدًا، وَضَرْبًا وَصَوْتًا لِلْإِبِلِ، فَأَشَارَ بِسَوْطِهِ إِلَيْهِمْ وَقَالَ: «أَيُّهَا النَّاسُ، عَلَيْكُمْ بِالسَّكِينَةِ، فَإِنَّ الْبِرَّ لَيْسَ بِالْإِيضَاعِ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُودَاوُدَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У Арафот куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қайтди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ қисташ, зарба ва туянинг овозини эшитдилар. Шунда уларга қамчилари билан ишора қилиб туриб:

«Эй одамлар! Сокин бўлинглар! Яхшилик шошилиш ила бўлмас!» дедилар».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотга ҳамд айтамиз, У Зотдан ёрдам сўраймиз, У Зотдан мағфират сўраймиз, нафсимиз ва амалларимиз ёмонлигидан давоми...

5114 05:00 / 01.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди, балки давоми...

4492 05:00 / 01.03.2017
Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди. Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарфхаражатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай давоми...

4077 05:00 / 01.03.2017
Тоат маъносидаги оятлар. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг ва мусулмон бўлган давоми...

3576 19:00 / 19.11.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021