Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (156-дарс). Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир

18:00 / 13.10.2021 4086 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Ҳасан ал-Басрий: «Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир», дея туриб, «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларгина қўрқарлар» оятини тиловат қилар эканлар.

أَمَّنْ هُوَ قَانِتٌ آنَاء اللَّيْلِ سَاجِدًا وَقَائِمًا يَحْذَرُ الْآخِرَةَ وَيَرْجُو رَحْمَةَ رَبِّهِ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُوْلُوا الْأَلْبَابِ

Аллоҳ таоло:

«Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?» деган (Зумар сураси, 9-оят).

Албатта, тенг бўлмайдилар. Биладиганлар иймон келтириб, ибодат қиладилар. Билмайдиганлар куфр келтириб, исён этадилар.

وَتِلْكَ الْأَمْثَالُ نَضْرِبُهَا لِلنَّاسِ وَمَا يَعْقِلُهَا إِلَّا الْعَالِمُونَ

У зот яна:

«Ушбу мисолларни одамлар учун келтирурмиз, уларга олимлардан ўзгаларнинг ақли етмас», деган («Анкабут» сураси, 43-оят).

Шарҳ: Ушбу уч оятда илм ва уламоларнинг фазллари ҳақида сўз кетмоқда.

Биринчи оятда Аллоҳдан қўрқиб, Уни улуғлаш фақат илмли кишилар томонидангина содир бўлиши таъкидланмоқда.

Демак, илмсиз киши Аллоҳдан қўрқмайди ҳам, Уни улуғламайди ҳам. Тажриба бу қуръоний ҳақийқатни тасдиқлади. Турли илмлар бўйича мутахассис бўлган олимлар Аллоҳни танишларини, иймон-эътиқодсиз яшаш мумкин эмас, деган фикрга келганликларини қайта-қайта айтмоқдалар.

Иккинчи оятда биладиганлар билан билмайдиганлар, яъни илмлилар билан илмсизлар тенг бўла олмасликлари ҳақида сўз кетмоқда. Илмли инсон доимо устун туриши ва фазилатли ҳисобланиши, илмсиз одамда эса бу нарсалар бўлмаслигига ишора қилинмоқда.

Учинчи оятда эса келтириладиган масалаларни англаб, улардан ўрнак олиш учун ҳам илм зарурлиги таъкидланмоқда. Бу ҳам илмни ва олимларни улуғлашдир.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Кабша алАнморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу давоми...

6095 17:00 / 04.08.2021
.Ўрта намоз, деб таржима қилганимиз араб тилида .ассолатул вусто, дейилади. Шаръий масдарларда, хусусан, Қуръон ва Суннатда .ўрта намоз,нинг фазли ҳақида жуда кўп давоми...

3519 19:00 / 03.04.2024
Ислом арконлари 12тавсия Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Бир куни давоми...

14794 17:00 / 08.04.2016
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳайзли аёл ва жунуб Қуръондан ҳеч нарса ўқимайди,, давоми...

3567 19:00 / 25.10.2023