Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (45-дарс)

19:10 / 17.08.2019 6139 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаё иймоннинг шўъбасидир 

231. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймон етмиш нечта – бошқа ривоятда: олтмиш нечташўъбадан иборатдир. Ҳаё иймоннинг шўъбасидир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Унинг энг афзали – «Лаа илааҳа иллаллоҳ» дейиш ва энг кичиги – йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш» зиёда қилинган.

Муслим ривоят қилган.

232. Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳни – Робб, Исломни – дин, Муҳаммадни – Расул деб рози бўлса, иймон таъмини тотган бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

233. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эй Абу Саъид, ким Аллоҳни – Робб, Исломни – дин, Муҳаммадни – Расул деб рози бўлса, унга жаннат вожиб бўлади».

Муслим ривоят қилган.

234. Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен маҳкам тутадиган (бир) ишни айтинг», дедим. «Роббим Аллоҳдир», дегин ва сўнг мустақим тур», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун энг хавф қилган нарсангиз нима?» дедим. Шунда у зот ўз тилларини ушладилар ва: «Мана бу!» дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилган.

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
96. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир одам йўлда кетаётиб қаттиқ чанқади. Бир қудуқни топиб, унга тушиб давоми...

7156 12:00 / 28.12.2018
245. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси қайси амали яхшироқ, деб сўради. давоми...

6612 16:00 / 30.08.2019
546. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Иддаси чиққанда Абу Бакр унга совчилик қилиб, одам юборди. Унга тегмади. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2380 19:00 / 06.12.2024
333. Аббос ибн Саҳлдан ривоят қилинади.Абу Ҳумайд, Абу Усайд, Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

5812 13:30 / 28.02.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар