Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (120-дарс). Набий алайҳиссалом тушларининг тасдиғи

14:00 / 22.01.2021 5643 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

468. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот қилди ва унинг зиммасида назр рўза бор. Унинг номидан рўза тутсам, бўладими?» деди. «Айт-чи, агар онанинг қарзи бўлса ва сен унинг номидан адо этсанг, бўлармиди?»  дедилар. «Ҳа», деди. «Демак, онангнинг номидан рўза тут»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

469. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ у кишини вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирган эдилар. Сўнгра жуфти ҳалоллари у зотдан кейин ҳам эътикоф ўтиришди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

470. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Рамазоннинг ўрта ўн кунлигида эътикоф ўтирдик. Йигирманчи куни тонг отганда матоҳларимизни олиб чиқдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга келиб: «Ким эътикоф ўтирган бўлса, жойига қайтсин. Ушбу кечаси туш кўрдим. Кўрсам, сув ва лойга сажда қилмоқдаман»дедилар. У зот эътикоф ўтирган жойларига қайтганларида осмон безовта бўлди. Устимизда ёмғир ёғди. У зотни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, ўша куннинг охирида осмон яна безовта бўлди. Масжиднинг томи хурмо шохи билан ёпилган эди. Шунда у зотнинг бурунлари учида лой ва сув асарини кўрдим.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда шундай келган: «Абу Салама айтди: «Абу Саъид Худрийнинг олдига бориб: «Бизни хурмо боғига олиб чиқмайсанми, гаплашиб ўтирар эдик», дедим. Шунда у чиқди. Сўнгра унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қадр кечаси ҳақида эшитган нарсангни менга гапириб бер», дедим. У гап бошлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг аввалги ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар. У зот билан бирга биз ҳам эътикоф ўтирдик. Шунда Жаброил келиб, у зотга: «Сен истаган нарса олдингда», деди. У зот ўрта ўн кунликда эътикоф ўтирдилар. У зот билан бирга биз ҳам эътикоф ўтирдик. Шунда Жаброил келиб, у зотга: «Сен истаган нарса олдингда», деди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг йигирманчи куни тонгда хутба қилиб: «Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирган бўлса, қайтсин. Менга Қадр кечаси кўрсатилди. Сўнгра эсимдан чиқарилди. Албатта, у охирги ўн кунликнинг тоқ кечасидадир. Мен лой ва сувга сажда қилганимни кўрдим»дедилар. Масжиднинг томи хурмо шохи билан ёпилган эди. Осмонда бирор нарсани кўрмас эдик. Бир парча булут келиб, ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан намоз ўқидилар. Шунда у зотнинг бурунлари учида лой ва сув асарини – тушларининг тасдиғини кўрдим».

Бухорий ривоят қилган.

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
354. Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, жума энг афзал кунларингиздандир. Унда Одам халқ қилинган. Унда давоми...

4652 14:05 / 24.04.2020
Саҳобалар пайғамбаримизни қандай севишардиОламларга раҳмат қилиб юборилган, анбиёю мурсалинлар хотами, башариятнинг энг улуғ вакили саййидимиз Муҳаммад давоми...

6113 20:12 / 28.04.2017
267. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Аллоҳ таборака ва таоло .Мен шерикларнинг ширкидан давоми...

5629 17:43 / 04.10.2019
395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга давоми...

2903 19:00 / 29.03.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар