Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (10-дарс)

17:07 / 07.12.2018 7388 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

* * *

66. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга мен ва Холид ибн Валид Маймунанинг олдига кирдик. У бизга бир идишда сут келтирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичдилар. Мен ўнг тарафларида эдим, Холид чап тарафларида эди. У зот менга: «Ичиш (навбати) сеники. Истасанг, уни Холидга берасан», дедилар. «Сиздан қолган (сувни) ҳеч кимга бермайман», дедим.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни Аллоҳ таом билан таомлантирса, «Аллоҳим, бизга уни баракали қилгин», десин. Кимни Аллоҳ азза ва жалла сероб қилса, «Аллоҳим, бизга уни баракали ва зиёда қилгин», десин», дедилар. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сутдан бошқа таом ва шароб ўрнини босувчи нарса йўқ», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* * *

67. Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таррани ҳўл хурмо билан тановул қилаётганларини кўрдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

68. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қовунни ҳўл хурмо билан ер эдилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

69. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга арпа нон ва таъми ўзгариб кетган хўрак олиб борди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада совутларини бир яҳудийга гаровга бериб, шунга аҳллари учун арпа олган эдилар. У зотнинг: «Оли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида бир соъ буғдой ва бир соъ дон бўлмаган», деганларини эшитдим. У зотнинг ҳузурларида тўққиз аёл бор эди».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

70. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ёнбошлаган ҳолимда (таом) емайман», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

71. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни чап тарафларидаги болишга ёнбошлаган ҳолларида кўрдим».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

72. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғалла уюми олдидан ўтдилар. У зот қўлларини тиқсалар, панжалари ҳўлга тегди. Шунда у зот: «Эй ғалла эгаси! Бу нимаси?» дедилар. «Ёмғир теккан эди, эй Аллоҳнинг  Расули»,  деди. «Буни одамлар кўриши учун ғалланинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

73. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қарзини сўраб келди ва қўполлик қилди. Саҳобалар унга (ёмонлик) қасд қилиб қолишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни тек қўйинглар. Ҳақ эгасининг ўз гапи бўлади. Унга (туяси) ёшидагисини беринглар», дедилар. Улар: «Биз унинг (туяси) ёшидагисининг яхшироғидан бошқани топа олмаяпмиз»,  дейишди. «Ўшани беринглар. Албатта, сизнинг яхшиларингиз қарзини гўзал адо этувчиларингиздир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

74. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, севинтиринглар, нафрат қилдирманглар», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

75. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ишдан бирини ихтиёр қиладиган бўлсалару, улардан бири бошқасидан енгилроқ бўлса, агар гуноҳ бўлмаса, албатта, енгилини ихтиёр қилар эдилар. Агар гуноҳ бўлса, ундан энг узоқдаги одам бўлар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун интиқом олган эмаслар. Фақат Аллоҳ азза ва жалланинг тақиқлари поймол қилинсагина, (интиқом) олардилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
704. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг наздида энг катта гуноҳ қайси, деб сўради. .У сени яратган бўлсада, Унга давоми...

4971 20:00 / 22.04.2022
. . Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи ўзига қанчалик давоми...

5501 13:00 / 27.09.2020
179. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳнинг исми билан, Аллоҳ ила ва Расулуллоҳ миллати билан олға боринглар давоми...

6048 13:30 / 10.05.2019
277. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилдилар ва мен у киши учун яҳудийларнинг ёзувини ndash бошқа давоми...

5563 14:35 / 18.10.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар