Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қуръон ўқиганда қийналиб ўқийдиганга икки ажр бор | Сийрат дарслари (326-дарс)

19:00 / 02.05.2025 1886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

669. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб бўлади. Ҳар бир савоб эса ўн мислига кўпайтирилади. «Алиф лаам мийм»ни бир ҳарф демайман, балки  «алиф» бир ҳарф, «лаам» бир ҳарф, «мийм» бир ҳарф».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

670. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ чиройли овозли Набийнинг овоз чиқариб Қуръонни оҳангли қилиб ўқиганига қулоқ солганчалик ҳеч бир нарсага қулоқ солмаган», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

671. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қуръон соҳибига: «Қироат қилиб кўтарилавер, дунёда қандай тартил қилган бўлсанг, худди шундай тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўлади», дейилади».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

672. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонга моҳир бўлган киши мукаррам, итоаткор фаришталар билан бирга бўлади. Қуръон ўқиганда қийналиб ўқийдиганга икки ажр бордир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

673. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Олдида иккита арқонга боғланган от бор эди. Уни булут ўраб, (устида) айланганича яқинлаша бошлади. Оти ундан чўчиб қочди. Эрталаб бориб, бўлган ҳодисани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берди. «Ўша Қуръон учун тушган сакинадир», дедилар у зот».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
280. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Одамларга биладиган нарсаларини гапиринглар. Ёки Аллоҳ ва Унинг Расулининг ёлғончига чиқарилишини давоми...

3928 19:00 / 22.09.2023
. .Анас розияллоҳу анҳудан.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кавушлари билан намоз ўқирмидилар, деб сўралди..Ҳа,, дедилар,.Бешовларидан фақат Абу Довуд давоми...

2149 18:07 / 16.08.2020
. . .Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. давоми...

4431 13:02 / 25.10.2020
Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинади .Бир куни қурайшликлар отам ҳузурига келишди. Улар отамни ҳурмат қилишар ва ўзларининг катталари деб билишар эди. quotБиз учун у давоми...

4543 11:03 / 17.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар