Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сен истаган нарса олдингда | Сийрат дарслари (292-дарс)

19:00 / 26.07.2024 2832 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

467. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳамза ибн Амр Асламий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Сафарда рўза тутайми?» деди. У кўп рўза тутарди. «Истасанг, рўза тут. Истасанг, оғзинг очиқ юр», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

468. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот қилди ва унинг зиммасида назр рўза бор. Унинг номидан рўза тутсам, бўладими?» деди. «Айт-чи, агар онанинг қарзи бўлса ва сен унинг номидан адо этсанг, бўлармиди?» дедилар. «Ҳа», деди. «Демак, онангнинг номидан рўза тут», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

469. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ у кишини вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирган эдилар. Сўнгра жуфти ҳалоллари у зотдан кейин ҳам эътикоф ўтиришди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

470. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Рамазоннинг ўрта ўн кунлигида эътикоф ўтирдик. Йигирманчи куни тонг отганда матоҳларимизни олиб чиқдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга келиб: «Ким эътикоф ўтирган бўлса, жойига қайтсин. Ушбу кечаси туш кўрдим. Кўрсам, сув ва лойга сажда қилмоқдаман», дедилар. У зот эътикоф ўтирган жойларига қайтганларида осмон безовта бўлди. Устимизда ёмғир ёғди. У зотни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, ўша куннинг охирида осмон яна безовта бўлди. Масжиднинг томи хурмо шохи билан ёпилган эди. Шунда у зотнинг бурунлари учида лой ва сув асарини кўрдим.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда шундай келган: «Абу Салама айтди: «Абу Саъид Худрийнинг олдига бориб: «Бизни хурмо боғига олиб чиқмайсанми, гаплашиб ўтирар эдик», дедим. Шунда у чиқди. Сўнгра унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қадр кечаси ҳақида эшитган нарсангни менга гапириб бер», дедим. У гап бошлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг аввалги ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар. У зот билан бирга биз ҳам эътикоф ўтирдик. Шунда Жаброил келиб, у зотга: «Сен истаган нарса олдингда», деди. У зот ўрта ўн кунликда эътикоф ўтирдилар. У зот билан бирга биз ҳам эътикоф ўтирдик. Шунда Жаброил келиб, у зотга: «Сен истаган нарса олдингда», деди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг йигирманчи куни тонгда хутба қилиб: «Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирган бўлса, қайтсин. Менга Қадр кечаси кўрсатилди. Сўнгра эсимдан чиқарилди. Албатта, у охирги ўн кунликнинг тоқ кечасидадир. Мен лой ва сувга сажда қилганимни кўрдим», дедилар. Масжиднинг томи хурмо шохи билан ёпилган эди. Осмонда бирор нарсани кўрмас эдик. Бир парча булут келиб, ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан намоз ўқидилар. Шунда у зотнинг бурунлари учида лой ва сув асарини – тушларининг тасдиғини кўрдим».

Бухорий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
415. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қай бир тилла ёки кумуш соҳиби унинг ҳаққини адо этмас экан, албатта, давоми...

4465 13:01 / 25.09.2020
Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . . . давоми...

4354 14:04 / 03.11.2019
777. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар уни кесишади. Мен давоми...

3616 00:21 / 29.10.2022
364. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда бўйрадан капа тутдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3740 19:00 / 02.02.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар