Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қуръон қироат қиладиганнинг мисоли уртужжага ўхшайди | Сийрат дарслари (327-дарс)

19:00 / 09.05.2025 1936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

674. Омир ибн Восиладан ривоят қилинади:

«Нофеъ ибн Абдулҳорис Асафонда Умар розияллоҳу анҳуга йўлиқди. Умар уни Маккага омил қилган эди. Шунда у: «Аҳли Қурога кимни омил қилдинг?» деди. «Ибн Абзани», деди. «Ибн Абза ким ўзи?» деди. «Озод қилган қулларимиздан бири», деди. «Уларга озод қилинган қулни омил қилдингми?» деди. «У Аллоҳ азза ва жалланинг Китобининг қориси, фароиз (мерос) илмининг олими. Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ бу Китоб билан бир қавмларни кўтаради ва у билан бошқаларни туширади», деганлар», деди».

Муслим ривоят қилган.

675. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон қироат қиладиган мўминнинг мисоли уртужжага ўхшайди: ҳиди хушбўй, таъми ширин. Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли хурмога ўхшайди: ҳиди йўқ, таъми ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг мисоли райҳонга ўхшайди: ҳиди хушбўй, таъми аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқнинг мисоли ҳанзала(аччиқўт)га ўхшайди: ҳиди йўқ, таъми аччиқ», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Уртужжа – пўртахол(апельсин)га ўхшаш, ўзи чиройли, таъми ширин ва ҳиди хушбўй мева.

676. Абу Саъид ибн Муъалла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Намоз ўқиётган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақириб қолдилар. Мен жавоб бермадим. Кейин бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, намоз ўқиётган эдим», дедим. «Аллоҳ: «Аллоҳ ва Унинг Расули сизларни даъват қилганда ижобат қилинглар», демаганми?» дедилар. Сўнг: «Масжиддан чиқишингдан олдин Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатиб қўяман», дедилар. У зот қўлимдан ушлаб бошлаб кетавердилар. Масжиддан чиқай деб қолганимизда: «Эй Аллоҳнинг Расули, Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатиб қўяман, деган эдингиз?» дедим. «Алҳамду лиллаҳи Роббил оламийн. У – етти такрорланадигандир. У – менга берилган Қуръони азиймдир»,  дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

«Етти такрорланадиган» дейилганда Фотиҳа сураси кўзда тутилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
690. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага юзланганларида .Эй Аллоҳнинг Расули БайтулМақдисга қараб намоз ўқиб давоми...

1767 19:00 / 13.06.2025
718. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни ўқиб бўлганларидан кейин уларга юзларини ўгириб қараган давоми...

1508 19:00 / 01.08.2025
353. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳайз кўрувчининг намозини Аллоҳ фақат химор билан қабул қилади,, дедилар,. Абу давоми...

3360 19:00 / 13.01.2024
316. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан давоми...

5645 16:00 / 17.01.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар