Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 199-дарс. Ғийбат нималигини биласизми?

19:00 / 02.09.2022 3813 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

765. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши: «Менга тавсия қилинг», деди. «Ғазабланма!» дедилар. У бир неча бор такрорлади. У зот (ҳар гал): «Ғазабланма!» дедилар.

Бухорий ривоят қилган.

* * *

766. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни: «Ғийбат нималигини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи» дейишди. «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. «Биродаримда мен айтган нарса бор бўлса-чи, бунга нима дейсиз?» дейишди. «Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

767. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Чақимчи жаннатга кирмайди», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

768. Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамларни кулдириш учун ёлғон гапни гапирганга вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин», деганларини эшитдим».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Вайл бўлсин» – вой бўлсин, шўри қурисин, унга дўзах бўлсин, дегани.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4635. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Албатта, мен Сендан бир фақирликдан, етишмасликдан, хорликдан давоми...

5322 12:20 / 14.03.2018
456. Нубайша Ҳузалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ташриқ кунлари ебичиш ва Аллоҳнинг зикри кунларидир,, давоми...

2561 19:00 / 12.07.2024
805. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ажали етмаган бир беморни кўргани борганда унинг олдида етти давоми...

834 19:00 / 12.12.2025
386. Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади .Абу Мусо розияллоҳу анҳу бемор бўлди. Шунда ҳушидан кетди. Унинг боши аҳлидан бир аёлнинг қучоғида эди. Шунда давоми...

3741 19:00 / 16.03.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар