Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қасам | Сийрат дарслари (306-дарс)

19:00 / 08.11.2024 1984 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

529. Абу Умома Иёс ибн Саълаба Ҳорисийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз қасами билан мусулмон кишининг ҳаққини кесиб олса, Аллоҳ унга дўзахни вожиб ва жаннатни ҳаром қилади», дедилар. Шунда бир киши у зотга: «Агар оз нарса бўлса ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Агар арокдан бўлган чўп бўлса ҳам», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Арок – мисвок олинадиган бута.

530. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир нарсага қасам ичсаю, сўнгида «иншааллоҳ» деса, батаҳқиқ, истисно қилган бўлади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Ким қасам ичсаю, сўнг истисно қилса, агар хоҳласа, қилади, хоҳламаса, тарк этади, қасамхўр бўлмайди», дейилган.

Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

531. Абдурроҳман ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Ҳой Абдурроҳман ибн Самура, амирликни сўрамагин. Агар у сенга сўраш билан берилса, сен унга вакил бўлурсан. Агар у сенга сўрашсиз берилса, сенга у ишда ёрдам берилади. Бир ишга қасам ичсангу, ундан яхшисини кўриб қолсанг, қасамингга каффорот бергин-да, ўша яхшисини қилгин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

532. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кеч қоронғисигача ўтирди. Сўнг аҳлига қайтиб борса, ёш болалари ухлаб қолган экан. Аёли унга таом келтирди. У бўлса ёш болалари туфайли таом емасликка қасам ичди. Кейин эса, фикри ўзгариб, таомни еди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган нарсани зикр қилди. Шунда у зот: «Ким бир нарса учун қасам ичса-ю, сўнгра ундан яхшироғини кўриб қолса, ўшани қилсин ва қасамига каффорот берсин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло.Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. давоми...

8617 15:13 / 02.01.2018
Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида Макка томон йўл олдилар. Йўлда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4701 16:46 / 30.12.2017
347. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнгларига ва чапларига салом берар ва .АсСалому алайкум ва давоми...

3530 19:00 / 29.12.2023
. . Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар умматимга машаққат бўлишини давоми...

3907 13:04 / 06.09.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар