Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (35-дарс)

13:40 / 31.05.2019 5891 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нубувват аломатлари китоби

188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. Устидан қабр биринчи ёриладиган киши менман. Аввалги шафоатчи менман. Аввалги шафоат қилинувчи менман», дедилар.

Муслим ривоят қилган.

 

* * *

189. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга олдин ҳеч кимга берилмаган беш нарса берилди: ҳар бир набий ўз қавмига хос қилиб юборилар эди, мен барча қизил ва қора (рангли)ларга юборилдим. Менга ўлжалар ҳалол қилинди, мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинмаган эди. Менга ер масжид ва покловчи нарса қилинди, бас, менинг умматимдан кимга қаерда намоз ўқиш (вақти) етса, ўша ерда ўқисин. Менга бир ойлик масофадан кучли қўрқинч билан нусрат берилди. Менга шафоат берилди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

190. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамловчи калималар билан юборилдим. Менга қўрқинч ила нусрат берилди. Ухлаб ётганимда менга ер хазиналарининг калитлари келтирилди ва қўлимга тутқазилди», дедилар.

Абу Ҳурайра айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетдилар. Сизлар эса уларни чиқариб олмоқдасизлар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бошқа анбиёлардан олти нарса билан афзал қилиндим: Менга жамловчи калом берилди. Менга душманимга қўрқинч солиш билан нусрат берилди. Менга ўлжалар ҳалол қилинди. Менга ер покловчи ва масжид қилинди. Мен ҳамма халойиққа юборилдим. Мен билан набийлар тугатилди».

Муслим ривоят қилган.

 

* * *

191. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч нарса билан одамлардан афзал қилиндик: сафларимиз худди фаришталарнинг сафларидек қилинди; Ернинг ҳаммаси биз учун масжид қилинди; сув топмасак, унинг тупроғи биз учун покловчи қилинди».

Муслим ривоят қилган.

 

* * *

192. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қай бир набий борки, албатта, унга оятлардан иймон келтирилганича ёки одамлар иймон келтирганича берилган. Менга берилган нарса эса, Аллоҳ менга қилган ваҳий бўлди. Бас, Қиёмат куни уларнинг эргашувчиси энг кўпи бўлишимни умид қиламан».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . . . давоми...

4354 14:04 / 03.11.2019
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини давоми...

4675 17:03 / 09.02.2020
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муомалалари147. Абу Журай Жобир ибн Сулаймдан ривоят қилинади.Одамлар унинг гапини қабул қилишаётган бир кишини давоми...

2976 16:45 / 22.02.2019
526. Жуҳайналик аёл Қутайла розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир яҳудий келиб .Сизлар тенгдош қиласизлар, сизлар ширк давоми...

5134 19:00 / 11.06.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар