Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (66-дарс). Беш вақт намоз гуноҳларга каффоротдир агар...

17:03 / 03.01.2020 6909 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

310. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга аёллар ва хушбўйлик маҳбуб қилинди ва намоз кўз қувончимга айлантирилди».

Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган.

311. Робиъйа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунаган эдим. У зотга таҳорат сувлари ва бошқа ҳожатлари тушадиган нарсаларини келтирдим. У зот: «Сўра»дедилар. «Жаннатда сизга рафиқ бўлишни сўрайман», дедим. «Бундан бошқани эмасми?» дедилар. «Шунинг ўзини», дедим. «Ундай бўлса, ўзинг учун кўп сажда билан менга ёрдамлаш»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

312. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача (бўлган ушбу ибодатлар) ўз ораларидаги (гуноҳ)ларга каффоротдир, модомики кабира гуноҳлардан тийилинган бўлса», дедилар.

Муслим ривоят қилган.

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намозга таҳорат қилар эдилар,, деди. Мен.Сизлар қандай қиласизлар, давоми...

4960 14:05 / 24.11.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қайси бир аёл ўз уйидан бошқа жойда кийимини ечса, албатта, ўзи билан Аллоҳ таоло давоми...

5854 14:21 / 26.01.2020
850. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини давоми...

576 19:00 / 05 февраль
330. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинда .ВалЛайли иза яғша,ни қироат қилар эдилар. Асрда ҳам шунга ўхшаш давоми...

5937 13:40 / 21.02.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар