Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Cийрат 171-дарс. Қуръонда моҳир киши кимлар билан бирга бўлишини биласизми?

16:30 / 04.02.2022 4772 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

669. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб бўлади. Ҳар бир савоб эса ўн мислига кўпайтирилади. «Алиф лаам мийм»ни бир ҳарф демайман, балки  «алиф» бир ҳарф, «лаам» бир ҳарф, «мийм» бир ҳарф».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

670. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ чиройли овозли Набийнинг овоз чиқариб Қуръонни оҳангли қилиб ўқиганига қулоқ солганчалик ҳеч бир нарсага қулоқ солмаган»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

671. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қуръон соҳибига: «Қироат қилиб кўтарилавер, дунёда қандай тартил қилган бўлсанг, худди шундай тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўлади», дейилади».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

672. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонга моҳир бўлган киши мукаррам, итоаткор фаришталар билан бирга бўлади. Қуръон ўқиганда қийналиб ўқийдиганга икки ажр бордир»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
127. Маърур ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Заррни кўрсам, ўзи ҳам, қули ҳам бир хил либос кийиб олишибди. Абу Заррдан бу ҳақда сўрадим. У давоми...

7746 13:10 / 02.02.2019
236. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун давоми...

2415 19:00 / 23.06.2023
539. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аёл тўрт нарса учун никоҳланади моли учун, насаби учун, жамоли учун ва давоми...

6241 17:00 / 16.07.2021
Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи нубувватнинг 13 йили мил. 621 йил октябрь Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди ва беш маҳал намоз фарз қилинди.

2627 16:00 / 15.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар