Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ҳақиқий таваккул | Сийрат дарслари (341-дарс)

19:00 / 15.08.2025 1348 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

724. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра яхшироқ ва Аллоҳга севимлироқдир. Ҳаммаси ҳам яхши. Ўзингга манфаат берадиган нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам сўра ва ожиз бўлма. Агар сенга мусибат етса, «Агар ундай қилганимда, бундай қилганимда», дема. Лекин «Аллоҳ тақдир қилди ва истаганини қилди», дегин. Албатта, «агар» шайтоннинг амалини очади».

Муслим ривоят қилган.

725. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил олдин ёзди», «Ва Арши сув устида эди», деяётганларини эшитдим».

Муслим ривоят қилган.

726. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмон бўлиб, етарлича ризқлантирилса ва Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатлантирса, батаҳқиқ, нажот топган бўлур», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

727. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда, оч кетиб тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлур эдингиз», дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўн саккизинчи суннат Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан бирлари бир катта тоғорадан ғусл давоми...

4445 20:40 / 29.05.2019
706. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир, ояти нозил қилинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

1759 19:00 / 11.07.2025
245. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси қайси амали яхшироқ, деб сўради. давоми...

3460 19:00 / 14.07.2023
. . .Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. давоми...

4415 13:02 / 25.10.2020
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар