Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

«Эй Уқба, энг яхши икки сурани сенга ўргатиб қўяйми?»... | Сийрат дарслари (330-дарс)

19:00 / 30.05.2025 2000 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

683. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қиёмат кунига ўз кўзи билан очиқ-ойдин назар солмоқчи бўлса, «Изаш-шамсу куввирот», «Изас-самааун фаторот» ва «Изас-самааун шаққот»ларни қироат қилсин», дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

684. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга бу кеча уларга ўхшаши менга сира нозил бўлмаган оятларни айтиб берайми? «Қул аъуузу бироббил фалақи» ва «Қул аъуузу бироббин-нааси», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай келган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туяларини сафарда етаклаб борардим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Уқба, энг яхши икки сурани сенга ўргатиб қўяйми?» дедилар ва «Қул аъуузу бироббил фалақи» ва «Қул аъуузу бироббин-нааси»ни ўргатдилар». Шунда у зот бу иккиси билан унча масрур бўлмаганимни кўрдилар. Бомдод намозига тушганларида одамларга иккисини қироат қилиб, бомдодни ўқиб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлганларида менга қайрилиб қарадилар ва: «Эй Уқба! Нима дейсан?» дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳузайма, Ҳоким ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда шундай дейилган:

«Бир ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловларини етаклаб борардим. У зот менга: «Ҳой Уқба, айт», дедилар. Англамай, яна қулоқ солдим. «Ҳой Уқба, айт», дедилар. Англамай, яна қулоқ солдим. У зот учинчи марта айтдилар. Шунда мен: «Нимани айтай?» дедим. «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни», дедилар. Сўнг сурани қироат қилиб тугатдилар. Кейин «Қул аъуузу бироббил фалақи»ни қироат қилдилар. Мен ҳам у зот билан бирга қироат қилдим. У зот тугатдилар. Сўнгра «Қул аъуузу бироббин-нааси»ни қироат қилдилар. Мен ҳам у зот билан қироат қилдим. У зот тугатдилар. Кейин: «Ҳеч ким иккисичалик нарса билан паноҳ тиламаган», дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

685. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ҳар намознинг кетидан «муъаввизатайни»ни ўқишимга амр қилдилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Муъаввизатайни» – «Фалақ» ва «Нас» суралари.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Фотима бинти Ҳубайш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, мен мустаҳоза бўламан,, деди. У зот унга.Агар ҳайзнинг қони давоми...

3132 12:07 / 22.03.2020
780. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир саломга алик олиш, беморни давоми...

2076 00:00 / 05.11.2022
819. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Огоҳ бўлинглар Ҳеч бир эркак жувон бор жойда ётиб қолмасин. давоми...

792 19:00 / 26.12.2025
797. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. У зот таҳорат ушатаётган эдилар, саломга давоми...

3460 00:00 / 04.12.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар