Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Назарга назарни эргаштирмаслик | Сийрат дарслари (359-дарс)

19:00 / 26.12.2025 789 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

819. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинглар! Ҳеч бир эркак жувон бор жойда ётиб қолмасин. Фақат (унинг) эри ёки маҳрами бўлса, майли», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

820. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

821. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бану Ҳошимдан бир неча киши Асма бинт Умайснинг олдига киришди. Сўнгра Абу Бакр Сиддиқ кирди – ўшанда аёл унинг никоҳида эди – ва уларни кўриб, ёқтирмади. Кейин буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилди ва: «Яхшиликдан бошқани кўрганим йўқ», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ уни бундан оқлади», дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб: «Бугундан бошлаб ҳеч бир эркак эри бўлмаган аёлнинг олдига кирмасин! Фақат у билан бошқа бир ёки икки киши бўлса, майли», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

822. Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Шунда у зот кўзимни бошқа томонга буришимга амр қилдилар».

Муслим ривоят қилган.

823. Бурайда ибн Ҳусойб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алийга: «Эй Алий, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундай эмас», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

824. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинчалиш эркакларни ва эркаксифат аёлларни лаънатладилар ҳамда: «Уларни уйларингиздан ҳайдаб чиқаринглар», дедилар. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фалончини ҳайдаб чиқардилар, Умар фалончини ҳайдаб чиқарди».

Бухорий ривоят қилган.

825. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бири билан эдилар. Бир киши ўтиб қолди. У зот уни чақирдилар. У келганда: «Эй Фалончи, бу менинг хотиним Фистончи», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бошқадан гумон қилсам ҳам, сиздан гумон қилмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бундай деганлар Бадр куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушриклар томон қарадилар, давоми...

4784 12:07 / 25.11.2018
. . .Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. давоми...

4431 13:02 / 25.10.2020
611. Молик ибн Назла Жашмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим. У зот .Молу мулкинг борми, давоми...

4994 17:00 / 07.01.2022
. . .Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жаброил тушиб, менга имом бўлди. Бас, у билан намоз давоми...

5690 17:10 / 26.04.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар